UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  6 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

"Олмалиқ" "Терек" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Олмалиқ" "Терек" билан дуранг ўйнади

Туркияда янги мавсумга тараддуд кўраётган "Олмалиқ" жамоаси Россиянинг "Терек" клуби билан назорат баҳсини ўтказди.
Учрашув қизғин курашларга бой тарзда кечди. Даставвал "Терек" жамоаси футболчиси Уциев ўйиннинг 42-дақиқасида Тимур Ғаниев қўриқлаётган дарвозани ишғол этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим "Терек" жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Олмалиқ" вакиллари рақиб жарима майдончаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. Беллашувнинг 54-дақиқасида Игорь Шквирин бошқарувидаги жамоада тўп тепаётган Камолиддин Мурзоев ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Бокила "Олмалиқ" дарвозасига жамоасининг иккинчи голини йўллади. Лекин бу гол учрашувдаги сўнггиси бўлмади. Баҳснинг сўнгги дақиқасида Жаҳонгир Абдумўминов "Олмалиқ"ни мағлубиятдан қутқариб қолувчи тўпни киритди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:2.

Назорат ўйини.

Туркия, Анталия.

"Терек" (Россия) - "Олмалиқ" (Ўзбекистон) 2:2

Голлар
: Уциев (42), Мурзоев (54), Бокила (70), Абдумўминов (90).

"Терек"
: Городов (Гудиев,66), Уциев, Коморовски (Семенов, 56, Аилтон, 73), Шахтиев (Кудряшов, 56), Тейку, Х.Кадыров (Лебеденко, 68), Айссати, Кузяев, Пирис (Иванов, 64), Ахъядов (Рибус, 58), Бокила.

"Олмалиқ": Темур Ғаниев, Ислом Иномов, Евгений Гоголь, Адриан Кашкаваль, Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов, Ғулом Урунов, Жаҳонгир Абдумўминов, Арслонмурод Омонов, Камолиддин Мурзоев, Неманья Йованович.

Огоҳлантириш
: Иномов (69).

Четлатиш: Семенов (72).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика