UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  10 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  7 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  26 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3

"Олмалиқ": Тайёргарлик пойтахтда давом этади ёхуд латвиялик футболчи кўрикда Янгиликлар

"Олмалиқ": Тайёргарлик пойтахтда давом этади ёхуд латвиялик футболчи кўрикда

Икки кунлик танаффусдан сўнг "Олмалиқ" машғулотларини пойтахтда давом эттира бошлади.
"Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоа аъзолари, "Тўқимачи" стадионида машғулот олиб бормоқда. Бугунги машғулотларда жамоа таркиби тўлиқ кўриниш олди. Айни вақтда "Олмалиқ" йиғинида иштирок этаётган 24 футболчидан 18 нафари биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя этган бўлса, 6 нафари жамоа кўригида бўлган футболчилардир. Жаҳонгир Жиямуродов, Евгений Гоголь, Элдор Эргашев, Ислом Исҳоқжонов ва Никита Павленколар жамоа сафига қўшилгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Кечаги машғулотда Юрмала шаҳрининг "Спартак" жамоасидан марказий ҳимоячи Виталийс Смирновс ҳам иштирок этди. 2004-2011 йиллар Риганинг "Сконто" жамоаси шарафини ҳимоя этган Виталийс, 2012-2013 йилларда "Вентспилс"да тўп сурди. Бу йилги мавсумни туғилиб ўсган шаҳри жамоасида ўтказаётган ҳимоячи Латвия терма жамоаси сафида 7 ўйинда майдонга тушган. Смирновс бунгача ҳам пойтахтимизда бир муддат бўлган. 2005 йил "Пахтакор" клуби ташкил этган халқаро турнирда "Сконто" жамоаси сафида тўп сурган. У бир марта МДҲ кубогида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушганини ҳам айтиш мумкин. Бир неча марта Латвия чемпиони бўлган Виталийс кўрикдан муваффақиятли ўта олса, "Олмалиқ" сафида иккинчи даврада фаолият олиб бориши мумкин.

Жамоанинг навбатдаги ўртоқлик назорат ўйини 21 июль куни "Тўқимачи" стадионида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтказилади. Учрашув 17:45да бошланиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика