"Олмалиқ" иккинчи даврада ғалаба қозонмасликда давом этади

Narzulla Saydullayev
1 окт 2016
Олий лиганинг 24-турида "Олмалиқ" клуби ўз уйида "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазди.

Шу тариқа, "Олмалиқ"нинг ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди. Сўнгги бор Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа 15-турда ғалабага эришганди. Олий лиганинг иккинчи давраси бошланганидан буён "Олмалиқ" 1та дурангга эришди ва 7 бор мағлуб бўлди.

Олий лиганинг иккинчи даврасида умуман ғалаба қозонмаган ягона клуб айнан "Олмалиқ" бўлиб турибди.  

"Олмалиқ" айни пайтда 22 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia