"Олмалиқ": Асосий таркиб Олмалиқда тўпланди ва Жўрабоев қайтди

Narzulla Saydullayev
26 июл 2015, 10:35
Хабар бериб ўтганимиздек, жамоамизнинг асосий таркиби кечадан Олмалиқда машғулотларни давом эттира бошлади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасига таклиф этилган Диёр Туропов, Дониёр Исмоилов ва Жаҳонгир Абдумўминовдан ташқари барча футболчи жамоа қароргоҳида жамланишди. Баъзи сабабларга кўра яна бир терма жамоа аъзоси Никита Павленко "Олмалиқ" сафига қайтди. Бундан ташқари биринчи даврани "Бунёдкор" таркибида ўтказган Обид Жўрабоев ҳам мавсумни жамоамизда давом эттиради. Собиқ жамоамиз вакили ҳимоя чизиғида рақобатни кучайтирса, ажабмас.

Режага кўра жамоамиз 26 июль куни Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан назорат ўйини ўтказади. Учрашув 18:00да ОКМК спорт мажмуаси стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›