"Олмалиқ" 4та назорат ўйини ўтказади

Narzulla Saydullayev
14 июл 2014, 10:58
Иккинчи даврага тайёргарлик босқичи давомида жамоамиз 4та назорат ўйини ўтказади.
Дастлабки ўйин 14 июль куни Чирчиқ шаҳрида Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан ўтказилади. Учрашув 17:30да бошланади.

21 июль куни Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси спарринг рақиб бўлса, 24 июлда "Бухоро" билан баҳс юритилади. 28 июль кунига белгиланган ўйин рақиби ҳозирча номаълум. Тўртинчи ўйинда жамоамизга "Пахтакор" ёки Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақиб вазифасини ўташи мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz