Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"
14 окт 20:38
Янгиликлар
Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"
Фарҳод Нишонов бошчилигидаги терма жамоамиз бу беллашувда дуранг натижа қайд этди. Баҳсдан сўнг терма жамоа аъзоси Оллоберган Каримов фикрларини билдирди.
"Аргентинага қарши дастлабки учрашувда ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Икки гол ҳам эътиборсизлигимиз натижасида дарвозамиздан жой олди. Иккинчи ўйинда эса хатолар устида ишлаган ҳолда майдонга тушдик. Мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган режани амалга оширишга ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Фикримча, аргентиналиклар олдида муносиб тўп тепдик.
Месси ва бошқа юлдузларнинг ўйинимизга ташриф буюргани салбий томондан ҳеч қандай таъсири бўлмади, аксинча бу футболчилар олдида ўз ўйинимизни кўрсатиш ёқимли бўлди. Месси дунёнинг энг зўр футболчиси. Туғилганимдан бери унинг ўйинларини кўриб келаман. Кўпчилик сингари орзуларимдан бири амалга ошди.
Уругвайда ҳам яхши қарши олишди. Бу баҳсларга юз фоиз тайёрмиз дея оламан. Сардоримиз айтганидек мазкур ўйинлар орқали фақат катта тажриба тўплаймиз. Мақсадимиз Осиё чемпионатида акаларимиз каби чемпионликни қўлга киритиш",- дейди Оллоберган Каримов.
Маълумот учун вакилларимиз эртага Уругвайга қарши биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Орадан икки кун ўтиб эса 17 октябрь куни иккинчи тўқнашувда иштирок этишади.
Фикрлар