UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Расман: "Барселона" "Кап Ноу"га қайтмоқда  0 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  1 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  2 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  2 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  16 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  17

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган"

Индонезия яшил майдонларида ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча юртимизга қайтиб келди.

Футбол жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ футболчиларни кўтаринки руҳда кутиб олди. Мазкур жараён давомида терма жамоа етакчиси Оллоберган Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бундай даражадаги мусобақада биринчи маротаба қатнашдик. Футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилди. Жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз бошлаганимизга қарамасдан, гуруҳдан чиқишни уддаладик. Чорак финалда ғолиблик учун асосий давъвогар Англияни мағлуб этдик. Ишонсангиз, чорак финал ўйинидан сўнг меҳмонхонада, мухлисларда муносабат ўзгарди. Ҳурмат қилган ҳолда дастхатлар сўрашди, суратларга тушишди. Бу албатта ёқимли ҳолат. Франция билан ўйинда омадимиз келмади. 

Аввалги Ҳиндистондаги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб кичик мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган. Ўзимга ўзим савол берардим, мен ҳам ўйнайманми? Худога шукур насиб қилди. Бундан хурсандман", – дейди Оллоберган Каримов.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика