UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37“Бавария“ футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 10:15“Милан“ ва Аллегри ўртасидаги шартнома тафсилотлари маълум  1 09:52Модрич фаолиятини кутилмаган чемпионатда давом эттириши мумкин  0 09:30Раулни ўрнини ким эгаллагани маълум бўлди  0 09:02“Рома“ янги бош мураббий билан шартнома имзолашга яқин  3 08:34"Андижон"нинг етакчиларидан бири Москвада операция қилинди   2 08:07“Челси“ ушбу натижага эришган тарихдаги илк жамоа  5 07:41Саудия Пролигасининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 07:15Пролига. Бугун Олмалиқда ўйин бор  0 01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  52 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  4 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  6 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  12 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  10

Олий лига. "Пахтакор" Бекободда мағлубиятга учради Янгиликлар

Олий лига. "Пахтакор" Бекободда мағлубиятга учради

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган ўйинда "Металлург" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.


Бекободдаги ўйин томонларнинг қарама қарши ҳужумлари билан бошланди. Биринчи зарбани “Пахтакор” ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов амалга оширди. Аммо зарба ишончли чиқмади. 9-дақиқада Мирғиёс Сулаймонов Александр Лобанов ҳушёрлигини синаб кўрди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўйиннинг 23-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан Жавоҳир Эсонқуловнинг ошириб берган тўпини Муроджон Тошматов ўткир бурчак остида дарвоза тўрига туширди – 1:0.

25-дақиқада пахтакорчилар жарима зарбасини амалга оширди. Жалолиддин Машарипов тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди. 69-дақиқада жарима зарбасидан оширилган тўпни Ислом Қобилов дарвозага йўллади - 2:0.

16:45 - «Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) 2:0
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳаммедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши).
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Гол: Муроджон Тошматов 24, - 1:0 (Жавоҳир Эсонқулов). Ислом Қобилов 69, - 2:0 (Муроджон Тошматов)

 “Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов (70. Жаҳонгир Абдумўминов, 85), 7. Дониёр Одилов (9. Фарҳод Намозов, 86), 8. Аюбхон Нўъмонов, 11. Фаррух Шотурсунов, 13. Жавоҳир Эсонқулов (19. Эргаш Исмоилов, 90+3), 14. Давронбек Каримқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 40. Исломжон Қобилов.
Захира: 91. Зафар Сафоев, 5. Жасур Аҳмедов, 23. Шерзод Жалилов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац (48. Тимур Толипов, 77), 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандаров, 14. Жамшид Болтабоев (17. Акобир Тўраев, 89), 21. (с) Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Жасурбек Хакимов (51. Андрей Сидоров, 46).
Захира: 50. Умиджон Хамроев, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 6. Аббос Отахонов, 32. Жасурбек Яхшибоев.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (36), Азимжон Аҳмедов (54), Андрей Сидоров (63).

Четлатиш: Анвар Рашидов (“Пахтакор” мураббийи, 64).

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика