UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Париж-2024. Марокаш - Испания  0 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  1 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  8 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  2 16:30"Реал" бош мураббийи Кепани қайтармоқчи  1 16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  2 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1

Олий лига. "Навбаҳор"нинг биринчи ғалабаси, "Сўғдиёна" Фарғонада ғолиб бўлди, "Бунёдкор" 4та гол урди Янгиликлар

Олий лига. "Навбаҳор"нинг биринчи ғалабаси, "Сўғдиёна" Фарғонада ғолиб бўлди, "Бунёдкор" 4та гол урди

Бугун олий лиганинг 5-туридан ўрин олган 4та ўйин бўлиб ўтди.

Бекободдаги учрашувда меҳмонларнинг биринчи ҳужумиёқ гол билан якунланди. Санжар Тўрақуловнинг олисдан берган зарбасидан сўнг Зафар Сафоев тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди.


25-дақиқада “Металлург”нинг хавфли ҳужуми, Жавоҳир Эсонқулов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатиб берди, Зоҳид Абдуллаевнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 36-дақиқада Жавоҳир Эсонқулов етказиб берган тўпни Зоҳид Абдулаев дарвозага йўллади. Меҳмонлар посбони ишончли ўйнади. 38-дақиқа. Дониёр Одилов тепган тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

50-дақиқада Зоҳид Абдуллаев индивидуал махорати эвазига тўпни марказга олиб ўтди ва кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада Дилмурод Каримовнинг жуда кучли зарбасини Дилшод Ҳамроев бартараф эта олмади – 2:1.

81-дақиқа. Жарима зарбаси. Шерзод Жалилов тепди, Зафар Сафоев тўпни зўрға майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шундай қилиб "Металлург" иродали ғалабага эришди.


«Металлург» (Бекобод) – «Обод» (Тошкент) 2:1
16 апрель 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Голлар: Санжар Тўрақулов 3, - 0:1. Зоҳид Абдуллаев 50, - 1:1. Дилмурод Каримов 68, - 2:1.

"Металлург": 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов (9.Фарҳод Намозов, 72), 8.Аюбхон Нўъмонов, 13.Жавоҳир Эсонқулов (10.Жасур Ҳакимов, 75), 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёз Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 40.Исломжон Қобилов, 77.Саиджон Абдужабборов (14.Давронбек Каримқулов, 57).
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 21.Вусол Магеррамов, 27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 46.Суннатилла Эрматов.

"Обод": 12.Дилшод Ҳамроев, 4.Хуршид Ғиёсов, 6.Шерзод Жалилов, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов (13.Умиджон Маматмусаев, 58), 8.Дониёр Ҳасанов, 10.Алишер Азизов, 11.Шоҳруз Норхонов (15.Санжар Баратов, 80), 14.Акбаржон Ходжаев, 18.Санжар Тўрақулов (3.Илҳом Комилов, 46), 22.Исломжон Исмоилов, 28.Жавлон Искандаров.
Захира: 1.Умиджон Ёрбеков, 2.Аброр Ҳусинов, 9.Павел Соломин, 20.Алишер Мирзаев.

Огоҳлантиришлар: Зоҳид Абдуллаев 33.



Намангандаги ўйиннинг 1-дақиқасида Чойнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Пишур боши дарвозани нишонга олди - 1:0.

31-дақиқада Аббос Амонов 28 метрлардан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  72-дақиқада Акрам Баҳриддинов ўзи бошлаган ҳужумни самарали якунлади. Пишур билан "стенка" ўйнаган Акрам якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади - 2:1. Кейинги дақиқада Мамазулумов ҳам гол урди - 3:1. "Навбаҳор" мавсумдаги биринчи ғалабасига эришди.

 
«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор) 3:1
16 апрель 2016. Наманган. "Марказий" стадион. 16:30
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Голлар: Олександр Пишур 1, - 1:0 (Хюнйеон Чой). Аббос Амонов 31, - 1:1. Акрамжон Баҳритдинов 72, - 2:1 (Олександр Пишур). Мўйдин Мамазулумов 73, - 3:1.

"Навбаҳор": 25.Акмал Ортиқов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 4.Хайрулла Каримов (29.Игорь Голбан, 46), 9.Дилшод Жабборов, 11.Мўйдин Мамазулумов, 13.Хюнйеон Чой (22.Сардор Азимов, 60), 15.Обид Жўрабоев, 21.Аъзам Алиев, 33.Тоҳир Шамситдинов, 70.Алибобо Раҳматуллаев (7.Акрамжон Баҳритдинов, 42), 77.Олександр Пишур.
Захира: 23.Алибек Туробов, 8.Санжар Асқаралиев, 10.Алишер Маҳмудов, 18.Анвар Ражабов.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Ботир Қораев, 6.Аббос Амонов (21.Сардор Расулов, 88), 7.Олимжон Каримов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран (10.Кенжа Тўраев, 69), 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев.
Захира: 12.Фаррух Турдалиев, 15.Холмурод Холмуродов, 19.Маъруфхон Муродов, 25.Асрор Алиқулов, 29.Мирмуҳсин Саттаров.

Огоҳлантиришлар: Обид Жўрабоев 40,  Дилшод Жабборов 45, Элдор Тожибоев 70, Сардор Азимов 76, Олим Каримов 85,


Фарғонада ўйиннинг 90-дақиқасида меҳмонлар вакили Бобир Қосимов "Сўғдиёна"га ғалаба келтирган голни урди - 0:1.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 0:1
16 апрель 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Гол: Бобир Қосимов 90

"Нефтчи": 35.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов, 8.Умиджон Қодиров, 10.Муродбек Бобожонов (6.Бахтиёр Ёқубов, 75), 11.Аббос Махсталиев, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 26.Отабек Исроилов (9.Шерзод Ҳакимов, 62), 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 2.Сардор Қулматов, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 17.Илҳом Бойдедаев, 28.Сардорбек Эминов

"Сўғдиёна": 1.Тимур Ғаниев, 4.Элёр Орипов, 5.Мурод Холмуҳммедов, 7.Санжар Рашидов, 10.Музффар Музаффаров, 11.Фаррух Шотурсунов, 13.Сарваржон Жўраев, 16.Акмал Холмуродов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 20.Жаҳонгир Жиямуродов, 27.Сардор Собирхўжаев.
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 6.Собир Ҳамидов, 8.Суҳроб Қобилов, 9.Акмал Абдураҳмонов, 15.Тимур Ҳакимов, 17.Санжар Риҳсибоев, 22.Бобир Қосимов.


Тошкентдаги ўйиннинг 13-дақиқасида Отабек Шукуровнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродов ҳисобни очди - 1:0. Учрашувнинг 29-дақиқасида Акмал Шораҳмедов Арслонмурод Амоновга нисбатан қоидани бузди ва ҳакам "Бунёдкор" дарвозаси томон 11-метрлик жарима зарбаси белгилади. Фарҳод Тожиев мўлжалда адашмади ва учрашувдаги ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

35-дақиқада Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Баҳодир Насимов гол урди - 2:1. Биринчи бўлим охирида Насимов дублга эришди - 3:1. Ўйиннинг 56-дақиқасида Дониёр Исмоиловнинг ажойиб зарбаси гол билан тугади - 3:2. Орадан икки дақиқа ўтгач Достонбек Ҳамдамов ундан қолишмайдиган гол урди - 4:2.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 4:2
16 апрель 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Нугманов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Голлар: Элдор Шомуродов 13, - 1:0 (Отабек Шукуров). Фарҳод Тожиев 30 пенальти, - 1:1 (Арслонмурод Омонов). Баҳодир Насимов 35, - 2:1 (Акмал Шораҳмедов). Баҳодир Насимов 45, - 3:1 (Элдор Шомуродов). Дониёр Исмоилов 56, - 3:2. Достонбек Ҳамдамов 58, - 4:2.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акрамжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 76), 14.Баҳодир Насимов (11.Шаҳзодбек Нурматов, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров (7.Шакер Зуаги, 74), 30.Юрица Булят.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 16.Дилшод Аҳмадалиев, 71.Александр Алемпиевич, 77.Виктор Карпенко.

"Олмалиқ": 16.Умид Хонимқулов, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Евгений Гоголь, 7.Арслонмурод Омонов (24.Руслан Вагапов, 80), 10.Фарҳод Тожиев, 11.Зоҳир Пиримов, 14.Дониёр Исмоилов, 15.Дилшод Жўраев (8.Ярослав Мартинюк, 46), 17.Муҳаммад Исаев, 20.Дарко Станоевич, 27.Никита Павленко.
Захира: 35.Никита Шквирин, 3.Саидкомил Акбаров, 19.Ислом Иномов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 28.Мурод Ражабов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Исаев 59, Дониёр Исмоилов 65, Шакер Зуаги 80 .




Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика