UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  35 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  152 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Олий лига клублари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

Олий лига клублари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Теглар :  Олий лига
Бугун 2015 йилги олий лига якунлари ва 2016 йилги мавсумга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бугунги тадбирни ПФЛ мусобақаларни ташкил этиш бўлими раҳбари Алексей Фролов очиб берди. ПФЛ директори Фарҳод Магометов 2015 йилги мавсум якунлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.


- Салбий жиҳатларга тўхталадиган бўлсак бу тўртта клубимизнинг ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқа олмагани, легионерларнинг савияси пастлиги, Тошкентдаги ўйинларда мухлисларнинг камлиги ва чемпионатимизга малакали мутахассисларнинг етишмаслиги. Ижобий жиҳатлар эса сўнгги турга қадар чемпион ва олий лигани тарк этадиган клубнинг аниқ бўлмагани, Фарғона ҳамда Жиззах шаҳарларида очилган янги стадионлар ва бу йил енгил ўйинларнинг камайгани бўлди, - деб таъкидлайди Магометов.

- Янги мавсумда олий лигада легионер дарвозабонлар иштирок этишмайди. Биз бир йил олдин клублар билан келишиб олгандик. Расман айтаман 2016 йилги мавсумда клублар хорижий посбонни рўйхатдан ўтказа олмайдилар, - дейди Магометов.

- Олий лигамизда африкалик футболчиларга ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Келсин тиббий кўрикдан ўтсин ва бемалол клубларимизда ўйнайверсин. Кейинги йил клуб матбуот котиблари ҳар бир сафар ўйинига бориши борасида клублар олдига талаб қўямиз, - дейди ПФЛ бош директори.

- Қайси давлатда телевидение ўйинларни кўрсатиш учун лига клубларидан пул олади? Жаҳонда ТВ клублар ва лигаларга пул тўлайди. Бизда эса тескариси... "Динамо" клуби бизга мурожаат билан чиқди. Лекин спорт принципларига амал қилган ҳолда "Обод" клуби олий лигада қатнашади. Лекин Тошкент клуби 10 январга қадар лицензиялашдан ўтмаса у ҳолда "Динамо" олий лигада қатнашади, - дейди Фарҳод Магометов.

- Тақдирлаш маросими албатта бу бизнинг камчилигимиз. Гапларингизни инобатга олиб кейинги йил тақдирлаш маросимларини чиройлироқ ўтказамиз, - деб ўз фикрларини якунлади ПФЛ бош директори.

- Энди клублар лицензиялашни интернет орқали онлайн тарзда ўтишади. Бу ОФКнинг талаби. Бу борада ПФЛ вакиллари барча клубларга ёрдам берамиз. ОФКнинг лицензиялаш бўйича янги регламентини қабул қилдик. ПФЛ ва ОФК лицензиялаш регламенти бир хил бўлади. 2016 йил олий лига клубларида техник директори бўлиши шарт. Тўғри бизнинг клубларимизнинг кўпида бу лавозим бор. ОФКнинг талабига кўра техник директор лавозимида ишлайдиган шахсда ёки "A" лицензияси бўлиши ёки у собиқ футболчи бўлиши, хуллас футболнинг ичидаги одам бўлиши лозим. 10 январга қадар барча клублар асосий ва ёшлар жамоаси қайси стадионларда ўйнашини билдириб расмий хат ёзиши керак, - дейди ПФЛ мусобақаларни ташкил этиш бўлими раҳбари Алексей Фролов.

Шундан сўнг Фролов ва Магометов 2015 йилги лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтган 5та клуб вакиллари таклиф этилди. Уларга махсус лицензиялар топширилди. "Бухоро", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор".  Қолган клублар қуйидаги кетма-кетликда лицензияларни қабул қилиб олишди: "Нефтчи", "Металлург", "Қизилқум", "Олмалиқ", "Пахтакор", "Машъал", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Андижон".  Олий лигани тарк этган "Динамо" клуби ҳам ўтган йил лицензиялашдан муваффақиятли ўтган. Фақат "Обод" клуби лицензиялашдан ўтиши талаб этилади.

- Клуб вакилларига мурожаат қилмоқчиман. Бизга тақдим этаётган кўплаб дискларда видеолавҳалар жуда ҳам паст сифатда. Биз баҳсли ҳолатни кўриб чиқиш учун бу дисклар жуда ҳам зарур. Шу боис барча операторларга ўйиннинг дискини имкон қадар сифатли тарзда ПФЛга юборишини айтиб қўйишингизни сўраймиз. "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"нинг ўйинлари дисклари жуда ҳам ачинарли ҳолатда келади, - дейди келишилган ўйинларга қарши кураш бўлими бошлиғи Аҳрол Иноятов.


Шу тариқа йиғилиш якунига етди ва қуръа ташлаш маросими бошланди


Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика