UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  30 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

Олий лига. "Бунёдкор" очко йўқотди ва чемпионликдан маҳрум бўлди Янгиликлар

Олий лига. "Бунёдкор" очко йўқотди ва чемпионликдан маҳрум бўлди

29-турда олтин медаллар учун учун курашаётган "Бунёдкор" ўз майдонида олий лигада қолиш учун кураш олиб бораётган "Навбаҳор"ни қабул қилди.

Тошкентдаги ўйиннинг 28-дақиқасида Абдумалик Абдуллаев жарима майдони ичига кириб бориб ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилди - 0:1. Баҳснинг 71-дақиқасида бурчак тўпидан кейин Мамазоитов тўпни қўли билан қайтаргани учун четлатилди ва "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. Достонбек Ҳамдамов 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:1.

16:00 - «Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) 1:1
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

Голлар: Абдумалик Абдуллаев 28, - 0:1. Достонбек Ҳамдамов 71 пенальти, - 1:1.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Минори Сато (14.Баҳодир Насимов, 55), 10.Элдор Шомуродов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
Захира: 45.Акбар Тўраев, 4.Хайрулла Каримов, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 21.Сардорбек Азимов, 23.Шоҳрух Гадоев, 77.Виктор Карпенко

“Навбаҳор”: 34.Артур Парванов, 7.Акром Баҳриддинов, 9.Дилшод Жабборов (С), 10.Алишер Маҳмудов (48.Азизбек Турғунбоев, 83), 21.Аъзамжон Алиев, 24.Илҳом Бойдедаев, 28.Исломбек Исоқжонов, 33.Тохиржон Шамсиддинов, 50.Абдумалик Абдуллаев (19.Владислав Алексин, 87), 51.Азизбек Мамазоитов, 99.Руслан Вагапов (20.Ғайрат Жўраев, 69)
Захира: 32.Мирзоҳид Маматхонов, 27.Муроджон Тўйчибоев, 88.Владислав Нуриев

Четлатиш: Азизбек Мамазоитов 71

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика