Олий лига-2016. 1-турнинг 4та ўйини СПОРТ ТВ орқали намойиш этилади

Narzulla Saydullayev
4 мар 2016, 11:53
Эртага футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олади.

СПОРТ телеканали олий лиганинг дастлабки туридан ўрин олган 4та ўйинни намойиш этишни режалаштирган.

Эртага "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасидаги учрашув соат 17:45дан бошлаб тўғридан тўғри намойиш этилади. Тунда соат 00:05да "Металлург" - "Сўғдиёна" баҳси ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади.

Якшанба куни Наманганда ўтадиган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви тунда ёзиб олинган ҳолда (00:05) кўрсатиш режалаштирилган.

7 март, душанба куни "Пахтакор" ва "Андижон" ўртасидаги ўйин жонли эфирда намойиш этилади. Бу учрашув соат 17:15да бошланади.


5 март

"Бунёдкор" - "Нефтчи" 17:45 LIVE

"Металлург" - "Сўғдиёна" 00:05 (ёзиб олинган ҳолда)

6 март

"Навбаҳор" - "Локомотив" 00:05 (ёзиб олинган ҳолда)

7 март

"Пахтакор" - "Андижон" 17:15 LIVE


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia