Олий лига-2015 якунлари. "Шўртан" ҳақида

Narzulla Saydullayev
12 дек 2015
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум
Чемпионатни Фарғонада "Нефтчи" билан дуранг ўйнаб бошлаган "Шўртан" кейинги икки турда ўз уйида ғалабаларга эришди. Шу боис ҳам мусобақа жадвалида 3-поғонада ҳам қайд этилди. Кейин ўйинларда очколар йўқотилиши натижасида 11-поғонада тугатди. Қизиғи 2015 йилги мавсум тугаганида ҳам "Шўртан" айнан шу поғонада қайд этилди. Агар жамоа бир нечта ўйинларнинг сўнгги дақиқаларида ҳимояда тартибли ўйнай олаганида бундан кўпроқ очко жамғарган бўларди.



Мураббий
Мухтор Қурбонов бу йил илк бор олий лигада бош мураббий сифатида ишлади. Ўтган йил "Шўртан"ни биринчи лигадан элитага олиб чиққан ёш мураббий Ғузор жамоасини курашчан коллективга айлантира олди. Қурбонов бир қатор ёш футболчиларга ҳам имкон берди ва тажрибали футболчилардан ҳам воз кечмади.



Етакчи
Дастлабки даврада жамоада Виктор Карпенко етакчи эди. Айнан у ҳужумларни бошлашда анчагина фаол эди. Иккинчи даврада Карпенко Ғузорни тарк этди. "Насаф"дан "Шўртан"га ўтган Ботир Қораев унинг ўрнини эгаллади. Чап қанот ҳимоячиси деярли барча ўйинларда тўлиқ ўйнади.



Кашфиёт
Мурод Ражабов. Машҳур актёр билан адаш бўлган 20 ёшли футболчи нафақат "Шўртан"нинг балки олий лиганинг ҳам кашфиётларидан бири бўлди. Айнан клубдаги ўйинлари туфайли уни олимпия терма жамоаси йиғинларига ҳам таклиф этишди. Ражабов бу йил 16та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди. Ғулом Ҳайдар Ғуломовни ҳам кашфиёт деб ҳисобласак бўлади. Сабаби бу ярим ҳимоячи биринчи лигада бир неча йиллар давомида ўйнаган бўлсада олий лигада майдонга тушмаганди. Бу йил 24та ўйинда иштирок этган Ғуломов 3 бор рақиблар дарвозасига йўл топа олди. Унинг Тошкентда "Локомотив" дарвозасига урган голи кўпчиликнинг ёдида турган бўлса керак.



Энг яхши ўйин
"Шўртан" - "Пахтакор" 1:1

Олий лига дебютанти ўз майдонида чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Пахтакор"ни қабул қилганида кўпчилик "шерлар"нинг осон ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ Мухтор Қурбонов бошчилигидаги жамоа ўз мухлислари қаршисида дуранг қайд эта олди. Ўйиндаги ҳисобни майдон эгалари ҳимоячиси Сарвар Жўраев очди. Бунга меҳмонлар сафида Аднан Ораховац жавоб берди - 1:1.



Энг яхши футболчи
Игорь Таран. "Шўртан" ҳужумчиси айнан шу клуб учун яралган десак янглишмаймиз. Сабаби "Бунёдкор" ва "Насаф"да ўйнаган Таран ўзини у қадар ёрқин томонлама намойиш эта олмади. "Шўртан"га қайтгач яна тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб 26та ўйинда рақиблар дарвозасига 10та гол уришнинг уддасидан чиқди. У "Нефтчи" ва "Навбаҳор" билан ўйинларда дублга эришди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуа      
Туғ.санаЎйин    
Дақиқа   
Гол   
СК   
ҚК  
Эшмуродов УмарбекҲим30.11.1992      
282473061
Бойматов ЭлдорЯҳм17.11.1990282249340
Бердиев СухробЯҳм12.04.1990282236470
Таран ИгорьҲуж29.12.19832621031040
Яҳмвонов ЗафарҲуж19.02.1985261833610
Камолов МирзакамолЯҳм11.08.1987261674210
Станоевич ДаркоҲим12.04.1987252250240
Ғуломов Ғулом ҲайдарЯҳм21.12.1990241166320
Убайдуллаев ЛазизЯҳм28.07.1988221739030
Алиқулов АсрорҲим12.09.1978191046010
Тожибоев ЭлдорДар03.09.1986161395010
Ражабов МуродЯҳм07.07.199516633200
Шарипов ШерзодҲим01.03.1980151056050
Мамадалиев Суннатулла**      
Яҳм28.08.1989141240030
Қораев Ботир**Ҳим08.04.1980141221020
Карпенко Виктор*Ҳим07.09.1977141164410
Жўраев Сарваржон**Ҳим23.12.198614948200
Клишин Виктор*Ҳуж15.10.198213620000
Шодмонов СамандарЯҳм29.03.198612551100
Жўраев Тимур*Дар12.05.198411990020
Отақулов Жамол*Ҳим06.12.19859600030
Абдулов РоманДар10.05.19874315020
Раҳмонов ҒуломЯҳм18.12.1989333010
Аъзамов Рустам М.*Ҳим08.07.19922118010
Каримов ОлимжонЯҳм08.07.1992124100


Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар

"Шўртан-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар30
Голлар42
Уйдаги голлар24 (57,14%)
Меҳмондаги голлар18 (42,86%)
Ўтказилган голлар53
Уйда ўтказилган голлар21 (39,62%)
Меҳмонда ўтказилган голлар32 (60,38%)
Ўртача гол1,4
Ўртача ўтказилган гол 1,77
Уйдаги очколар23/45 (51,11 %)
Меҳмондаги очколар10/45 (22,22 %)
Энг йирик ғалаба4:1 - "Бухоро", "Нефтчи"     
Энг йирик мағлубият0:4 - "Локомотив"
"Қуруқ" ўйинлар7 (23,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар7 (23,33%)
Иродаги ғалаба2
Йирик ғалабалар3
Йирик мағлубиятлар4
Автогол (урилган/ўтказилган)2/2
Огоҳлантиришлар (ўртача)54 (1,8)
Четлатишлар (ўртача) 1 (0,03)
Майдонга тушганлар (легионер)             
25 (1 - 4%)
Томошабинлар (жами/ўртача)142550/4752
 

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Металлург" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қизилқум" ҳақида


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia