UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  0 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  0 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  4 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  10 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  4 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  3 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  3 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  8 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  4

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида Янгиликлар

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Теглар :  НасафОлий лига
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Навбат бу йил бронза медалини қўлга киритган Қаршининг "Насаф" клубига етиб келди.

Мавсум
Қаршининг "Насаф" клуби дастлабки даврада бир нечта тур давомида пешқадам бўлиб турди. Олмалиқда "Олмалиқ"қа, Қаршида "Металлург"га ва Тошкентда "Пахтакор"ютқазиб қўйилди. Биринчи даврани тўртинчи ўринда тугатган "аждарлар" иккинчи давра бошида 3-ўринга чиқиб олишди ва мавсум охиригача уни ҳеч кимга беришмади. "Насаф" бу мавсум 5та ғалабали ва 7та мағлубиятсиз серияни қайд этди.



Мураббий
Рўзиқул Бердиев учинчи йил "Насаф" билан тўлиқ мавсумни ўтказди. Натижа ўтган йиллардагидан фарқ қилгани йўқ, яна бронза медали. Лекин клуб айнан мана шу йил ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бердиев жамоага юлдуз футболчиларни таклиф қилмади. Жамоа ўзаги деярли ўзгаргани йўқ. Бор имкониятдан унумли фойдаланишга одатланган Рўзиқул Бердиев ўз шогирдлари билан чемпионатни учинчи ўринда якунлади. Бердиев икки марта ПФЛ томонидан ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Етакчи
Артур Геворкян. Барча бу танловимизга қўшилса керак. Тўғри туркманистонлик легионер футболчи ўтган йилдагидек кўп гол ура олмади, лекин жамоани айнан у ортидан эргаштиришда давом этди. Бир нечта ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборган Геворкян "Андижон" ва "Навбаҳор" билан ўйинларда дубль расмийлаштирди. Ўзбекистон кубоги финалида урган голи эса қаршилик ҳеч бир футбол мухлисининг ёдидан чиқмаса керак.



Кашфиётлар
Ўтган йил Одил Ҳамробеков 7та ўйинда майдонга тушиб кўпчиликнинг назарига тушганди. Бу йил Ҳамробеков жамоанинг асосий футболчисига айланиб олди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи 19та ўйинда иштирок этди. Яна бир кашфиёт сифатида 1998 йилда туғилган Азизжон Ғаниевни айтишимиз мумкин. Кетма-кет иккинчи йил олий лигада майдонга тушган энг ёш футболчи номини айнан Азизжон Ғаниев қўлга киритмоқда. Барчага маълумки Рўзиқул Бердиев ёшларга ишониши билан ном қозонган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси бўлган Ғаниев бир нечта муҳим ўйинларда захирадан майдонга тушди. "Динамо" билан бўлган баҳсда эса тўлиқ ҳаракат қилди. Азиз ҳам кейинги йил худди Одил сингари янада кўпроқ ўйинда майдонга тушади. Бунга ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.



Энг яхши ўйин
"Нефтчи" - "Насаф" 0:1

"Насаф"нинг энг яхши ўйини сифатида "Локомотив" билан қаршида бўлган ўйинни ҳам танлашимиз мумкин эди. Бироқ "аждарлар" бу мавсум Фарғонада "Нефтчи"ни 17143 томошабин қаршисида мағлуб этишни уддалашди. Мана шу ўйин 2015 йил энг кўп томошабин келган ўйин сифатида тарихда қолди. Мана шу баҳсдан олдин "Нефтчи" 20 очко билан пешқадам, "Насаф" 19 очко билан иккинчи ўринда эди. Ўйиннинг аҳамияти қандай бўлганини англаш қийин эмас. Баҳс тақдирини Артур Геворкян томонидан 76-дақиқада урган гол ҳал қилган - 0:1.


Энг яхши футболчи
Илҳом Шомуродов. Бу танловимизга кўпчилик қўшилмаслиги мумкин. Лекин Шомуродов бу йил жамоа ҳужумида мунтазам ва стабил ўйин намойиш эта олди. Мавсум бошида клубга таклиф этилган Олександр Коблаш 3та турдан кейин ўз юртига жўнаб кетди. Кенжа Тўраев ва Азамат Алланиёзов жароҳатлар туфайли майдонга туша олишмасди. Шу вазиятда Илҳом ҳам Осиё чемпионлар лигаси, ҳам Ўзбекистон чемпионати ўйинларида иштирок этди. Ҳужумчи иккала даврада 6тадан гол уриб жами 12та гол билан "Насаф" тўпурарига айланди. Шомуродов бу йил "аждарлар" сафида энг кўп (29та) ўйин ўтказган футболчига ҳам айланди.



Ким қанча ўйнади?

Футболчи Амп        
Туғ.сана Ўйин     
Дақиқа     
Гол    
СК   
ҚК   
Шомуродов Илҳом Ҳуж 28.03.1984      
29 2454 12 2 0
Абдураҳимов Баҳром Яҳм 11.12.1988 28 2089 2 8 2
Сайфиев Фаррух Яҳм 17.01.1991 27 2143 2 6 0
Гадоев Шохрух Ҳуж 31.12.1991 27 1834 5 7 1
Аъзамов Шерзод Ҳим 14.01.1990 26 2325 1 4 0
Геворкян Артур Яҳм 22.11.1984 26 2280 11 2 0
Каримов Мақсуд Ҳим 02.03.1985 26 2275 2 3 0
Бойдуллаев Эркин Яҳм 04.10.1984 26 2273 0 6 0
Муҳаммадиев Шуҳрат         
Ҳим 24.06.1989 23 1970 0 5 0
Суюнов Элдорбек Дар 12.04.1991 21 1889 0 1 0
Ҳамробеков Одилжон Ҳим 13.02.1996 19 1545 0 3 0
Баҳриддинов Акром Яҳм 02.10.1992 15 485 1 0 0
Каримов Ҳамза Ҳим 10.12.1980 13 1006 0 1 0
Алланиёзов Азамат Ҳуж 15.10.1989 13 878 6 1 0
Юсупов Алишер Ҳим 07.03.1988 13 584 0 1 0
Рок Рой Ҳим 08.10.1986 12 974 1 1 0
Юнусов Илҳом* Яҳм 03.05.1982 12 525 0 2 0
Юсупов Ўткир Дар 04.11.1991 10 811 0 0 0
Ғаниев Азизжон Яҳм 22.02.1998 9 270 0 0 0
Нарзуллаев Дониёр Яҳм 11.04.1995 8 145 0 0 0
Қораев Ботир* Ҳим 08.04.1980 7 438 0 1 0
Тўраев Кенжа Ҳуж 01.03.1989 7 116 0 0 0
Муҳиддинов Шароф Яҳм 14.07.1997 5 31 0 0 0
Коблаш Олександр* Ҳуж 05.09.1989 3 253 2 0 0
Абдухолиқов Бобур Ҳуж 23.04.1997 1 7 0 0 0
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Насаф-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар 30
Голлар 46
Уйдаги голлар 29 (63,04%)
Меҳмондаги голлар 17 (36,96%)
Ўтказилган голлар 20
Уйда ўтказилган голлар 7 (35%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 13 (65%)
Ўртача гол 1,53
Ўртача ўтказилган гол 0,67
Уйдаги очколар 35/45 (77,78 %)
Меҳмондаги очколар 27/45 (60 %)
Энг йирик ғалаба 5:1 - "Навбаҳор"
Энг йирик мағлубият 1:3 - "Пахтакор"
"Қуруқ" ўйинлар 13 (43,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар 8 (26,67%)
Иродаги ғалаба 2
Йирик ғалабалар 3
Йирик мағлубиятлар 0
Автогол (урилган/ўтказилган) 1/1
Огоҳлантиришлар (ўртача) 54 (1,8)
Четлатишлар (ўртача) 3 (0,1)
Майдонга тушганлар (легионер)          
25 (3 - 12%)
Томошабинлар (жами/ўртача) 173850 / 5795


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика