Оливер Кан: "У "Бавария"га ўтишни истамоқда"

Mirjalol Normatov
16 июл 2022, 23:13
"Бавария" бош директори Оливер Кан клуб Маттейс де Лигтнинг хизматларига қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.

"У билан суҳбат бўлди. Футболчи "Бавария"га ўтишни истамоқда.

У билан гаплашишда давом этяпмиз, бу ишга куч ташлаганмиз. Агар бу иш борасида савол берсангиз, ҳеч нима дея олмайман", - деди Кан.

Олдинроқ тарқалган маълумотларга кўра, "Бавария" 60+10 миллион евролик таклифни "Ювентус"га жўнатган. Бироқ Турин клуби бу суммага ҳимоячисини сотишга рози бўлмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›