Оливье Жиру: "Суарес билан ўйнаб кетишим мумкин эди, лекин Игуаин билан эмас"
18 сен 2013 21:29
Янгиликлар


Оливье Жиру: "Суарес билан ўйнаб кетишим мумкин эди, лекин Игуаин билан эмас"
"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру Игуаин ва Суаресларнинг амалга ошмай қолган трансферлари ҳақида тўхталиб ўтди.
"Суареснинг "Арсенал"га ўтиши эҳтимоли ҳақидаги миш-мишлар юрган вақтда мен унинг жамоага келиб қўшилиши биз учун катта плюс бўлади деб ҳисоблаганман. Биз бир-биримизни ажойиб тарзда тўлдиришимиз мумкин эди.
"Шунингдек, у қанотда ҳам ўйнай олади. Бошқа футболчилар билан бирга яхши ўйнаб кетишим қийин кечган бўларди.
"Агар Игуаин жамоага келганида бир-биримиз билан тўғридан-тўғри рақобат юзага келарди. Чунки у ҳам мендек тоза марказий ҳужумчи. Албатта, ўша вақтда мени бу миш-мишлар бироз ҳавотирга солганди. Бироқ мен рақобатдан қўрқмайман", деди Жиру.

Фикрлар