UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  13 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  48 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  0 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  11 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8

Оливье Жиру: “Эндиги мақсадим –Платинини қувиб ўтиш” Янгиликлар

Оливье Жиру: “Эндиги мақсадим –Платинини қувиб ўтиш”

Терма жамоа сафида гол уриш борасида Давид Трезегега етиб олган Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жирунинг айтишича, кейинги мақсади Мишел Платининг натижасини такрорлаш.

“Голларимни жамоам манфаатидан ҳеч қачон устун қўймайман, аммо гол уриш барибир ёқимли ҳолат.

Трезегени қувиб ўтишим қувонарли. Унинг савияли ҳужумчи эканлигини барча билади. Ўз вақтида тўпурарлик қобилиятини намойиш этган. Мен янада кўпроқ гол уришимга ишонаман ва шунга ҳаракат қиламан. Эндиги мақсадим Платинига етиб олишми? Ҳа, бу олдимда турган навбатдаги мақсад”, дейди Жиру.

Франция терма жамоасининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Жиру учинчи ўринни Трезеге (34 гол) билан бўлишиб турибди. Рўйхатни 51 гол билан Тьерри Анри бошқараётган бўлса, Мишель Платини 41 гол билан иккинчи поғонани банд этган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика