

Турнир жадвалини бошқариб бораётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Тошкентда "Олимпик" меҳмони бўлади. "Олимпик" матбуот хизмати мазкур учрашув учун 23 кишилик қайдномани эълон қилди. Унга кўра, мезбонлар сафида бугунги беллашувни 3 нафар асосий таркиб аъзолари ўтказиб юборишади. Булар: Шаҳзод Тоиров, Александр Зевадинов ҳамда Темур Мамасидиқов. Уларнинг ҳар уччаласида жароҳат бор.
Суперлига-2024, 4-тур
31.03.2024, 19:00
"Жар" стадиони, Тошкент
"Олимпик" - "Нефтчи"
"Олимпик" жамоасининг "Нефтчи"га қарши ўйин учун қайдномаси:
Дарвозабонлар: 1.Шукрон Йўлдошев, 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 99.Эдем Неманов.
Ҳимоячилар: 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Беҳруз Жуматов, 5.Давронбек Олимжонов, 17.Жалолиддин Содиқов, 18.Акбар Абдурасулов, 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 28.Рустам Жаҳонов, 44.Асад Раҳимжонов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.
Ярим ҳимоячилар: 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов, 10.Фарруҳ Мухторов, 16.Риан Исламов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев,
Ҳужумчилар: 9.Асадбек Жўрабоев, 11.Отабек Жўрақўзиев, 15.Муҳсин Бозоров, 37.Алишер Одилов, 64.Самандар Қодиров.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> СУПЕРЛИГА



