“Олимпик”нинг икки ўйини санаси ўзгарди
07 май 2021 19:59
Янгиликлар
“Олимпик”нинг икки ўйини санаси ўзгарди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хатига биноан, 24-29 май кунлари Украинанинг пойтахти Киев шаҳрида В. В. Лобановский хотира турнири ўтказилади.
Шу сабабли Ўзбекистон U23 жамоасининг 20-30 май кунлари ўқув-машғулот йиғини ҳамда ушбу мусобақада иштироки режалаштирилган. Ўқув-машғулот йиғинига “Олимпик” жамоасидан 11 нафар футболчи ва 4 нафар мураббий жалб этилмоқда.
Шуни инобатга олган ҳолда, “Олимпик” клуби ЎзПФЛга юборган хатига асосан, жамоанинг Про лига доирасидаги икки учрашуви саналарини бошқа кунга кўчирилади.
8-турдан ўрин олган “Хоразм” – “Олимпик” учрашуви 22 майдан 19 майга ҳамда 9-тур доирасидаги “Олимпик” – “Динамо” учрашуви 28 майдан 3 июнь санасига кўчирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар