UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  0 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  17 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  15 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1

"Олимпик"ни синдиришди, Бекмуродов қизил карточка олиши керак эди. Суперлига 2-тур ҳакамлиги таҳлили Янгиликлар

"Олимпик"ни синдиришди, Бекмуродов қизил карточка олиши керак эди. Суперлига 2-тур ҳакамлиги таҳлили

Россиялик экспертимиз энг баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 2-тур ўйинларидаги энг баҳсли ҳакамлик қарорларини муҳокама қилди.


✅ "Металлург" - "Сўғдиёна" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Сўғдиёна" ўйинчиси бурчакдан узатилган тўпни қабул қилишда сони билан ўйнашга ҳаракат қилиб унга бироз қўл билан ҳам тегди. Бу ҳақда тегинишдан сўнг қўлнинг ҳаракати маълумот беради. Гол тўғри бекор қилинди, сариқ карточка бу ерда талаб қилинмайди. Агар бош ҳакам қоида бузилишни кўрмаганда ва гол қайд этганда, VAR вазиятга аралашишга мажбур эди.



✅ "Пахтакор" - "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. Зарбадан сўнг "Пахтакор" ўйинчиси тўпга интилмоқда ва унга теккан ҳолда тўпнинг йўналишини ўзгартирмоқда. Сўнгра у "Насаф" ўйинчиси билан тўқнашувга қадар (қаршиликлар ўйинчиси ҳам қарама-қарши йўналишда тўпга ҳаракат қилмоқда) ҳимоячи у билан тўқнашишини кутган ҳолда оёқларини йиғиб олмоқда ва парвозга динамика "қўшмоқда". Бироз ошириб юборилгандек кўринмоқда, вазиятни ўйиндаги тўқнашув деб баҳоласа бўлади. VAR аралашиши керакмас.


✅ "Пахтакор" - "Насаф" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Қабул қилиш учун қийин вазият, сабаби "Насаф" ўйинчиси қўлини бош баландлигида ушлаб турибди. Агар такрорий вазият кўрилса, унинг голни қўл билан (эҳтимол бошга ёпишган) урганини кўриш мумкин. Шубҳасиз голнинг бекор қилиниши ва сариқ карточка. Ҳакамнинг қарори билан умуман баҳслашмаган ҳолда ўйинчи яққол реакцияни кўрсатди. VAR'нинг яхши аралашуви.



✅ "Олимпик" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакамнинг ажойиб позицияси ва ҳаракати, унинг қарорига ишонмаслик учун ҳеч қандай асос йўқ. Тўпни олдинга ташлаган "Олимпик" ҳужумчиси дарвозабонга сакрамоқда ва кейинчалик дарвозабон билан контактни кўрсатиш учун майсага ётиб олмоқда. Симуляция учун сариқ карточка ва эркин зарба.



✅ "Олимпик" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Яна ҳакамнинг ажойиб ҳаракати ва позицияси. У ўйинни давом эттириб тўғри қилди, сабаби тўп "Локомотив" ҳимоячисининг қўлига теккан пайт у танага ёпишиб турганди. Агар аввалига ўйин бош ҳаками пенальти белгилаганда VAR вазиятга аралашиши керак бўларди.



❌ "Олимпик" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам қўпол ўйин учун "Локомотив" футболчисига сариқ карточка кўрсатиши керак эди. У оёғини юқори кўтармоқда ва хавфли тарзда яккакурашга бормоқда. Бу четлатишмас, сабаби шиддат юқори эмас, унда катта тезлик йўқ ва тегиниш кучлимас. Қизиқарлиси, бу огоҳлантириш футболчи учун ўйиндаги иккинчиси бўларди.



❌ "Олимпик" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бу ерда ўйин қоидаси бузилишини кўрмаяпман. Агар ушбу вазиятда "оёқ билан босиш" "Олимпик" ҳимоячиси томонидан бўлган тақдирда ҳам бу кичик, бутсанинг чет қисми билан ва узатмадан сўнг бўлган бўларди. VAR хато тарзда вазиятга аралашган деб ҳисоблайман. Бош ҳакамнинг мониторга таклиф қилишдан олдин вазиятни яхшилаб таҳлил қилиш керак эди.



❌ "Олимпик" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ушбу вазиятда "Олимпик" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилишини фақатгина истиқболли ҳужумни бузиш контекстида кўриб чиқиш мумкин, сабаби қоидабузарликнинг ўзи қўпол эмасди. Ҳа, чап қўл "Локомотив" футболчисининг елкасида турибди, аммо у ҳам елка ва боши билан бу қўлга қараб интилмоқда ва юзга зарбани кўрсатишга уринмоқда (гарчи шахсан буни кўрмаган бўлсам ҳам). Бундан ташқари, доим иккинчи сариқ карточка яққол бўлиши керак деб айтамиз. Бу ерда нимадир етишмаётгандек туюлмоқда. Менимча, энг оптимал вариант ўйинни давом эттиришдир, сабаби аслида бу ўйинчининг ўзи ҳаракат қилган ва юзга яққол қўл билан зарба бўлмаган жуда "майда" фол. Икки футболчи параллел тарзда югурмоқда, "Локомотив" ўйинчиси тезлик бобида рақибидан ўтиб кетолмаслигини билганда юзга уришни кўрсатиб бермоқда.



✅ "Олимпик" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бу эса классик "юзга уриш" бор бўлган вазият. "Локомотив" ўйинчиси тўпни қабул қилиб олиш пайтида атайлаб қўлини қўймоқда ва шу билан юз баландлигида рақиб учун ўзига хос "шлагбаум"ни яратмоқда. У ортида прессинг борлигини тушунмоқда ва шундан ҳимояланяпти, аммо шунингдек таваккалга ҳам бормоқда. Сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилинди.



✅ "Олимпик" - "Локомотив" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бу ерда қоида бузилиш ҳолати йўқ. "Локомотив" ўйинчиси икки оёғи билан майсада турибди, "Олимпик" ўйинчиси тўпни олдинга йўналтириб, сўнгра ўзи бориб урилмоқда. Ўйинни давом эттириш тўғри қарор.



✅ "Навбаҳор" - ОКМК ВИДЕОНИ КЎРИШ

Агар бу вазиятни икки яккакураш контекстида кўриб чиқса, унда ҳақиқий яхши эркакча кураш. Ҳа, аввалига "Навбаҳор" ўйинчиси рақибнинг белидан итарган ҳолатда қоидабузарликни кўриш мумкин, аммо ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. У икки вазиятда ҳам тўп учун ўйнашга қўйиб бермоқда. Ҳа, ОКМК ўйинчиси ўнг қўли билан рақибни бироз итармоқда, аммо у олдинроқ йиқилишни бошлаганди. Икки вазиятни ҳам тўп учун курашга яхши маънода қўйиб бериш деб баҳолаган бўлардим.



✅ "Навбаҳор" - ОКМК ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам VAR'нинг аралашувидан сўнг "Навбаҳор"нинг голини бекор қилиб тўғри қилди. ОКМК дарвозабони узатмадан сўнг икки қўли билан тўпни эгаллаб олмоқда, "Навбаҳор" ўйинчиси кейинчалик унга келиб урилмоқда.



✅ "Андижон" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Андижон"нинг голи ҳисобга олиниб тўғри қилинди: бундай вазиятда тўп бўйича чизиқ чизамиз, сабаби у дарвоза чизиғига энг яқин турган ҳисобланади. "Андижон" ўйинчисининг камида ярим елка "тўп чизиғидан" орқада тургани кўриниб турибди.



✅ "Андижон" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Биринчи қайд этадиган нарсам, ассистентнинг ёмон позицияси. Иккинчи: гол урган "Бунёдкор" ўйиниси ўйиндан ташқари ҳолат чизиғидан ортда эди. Учинчи: гол битта оддий сабаб билан ҳисобга олиниши керак, тўпга айнан "Андижон" футболчиси ўйнади. Ортга узатмадан сўнг ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмайди. Гол ҳисобланиб тўғри қилинди.



✅❌ "Андижон" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Барча ўйинчилар жиннилик қилган вазият. "Бунёдкор" футболчиси рақиби йиқилиш ёки йиқилмаслигидан қатъий назар рақибнинг танасига билиб туриб зарба бергани учун жазоланиши керак. "Андижон"нинг иккинчи ўйинчиси нега уни ётишга мажбур қилмоқда, буни умуман изоҳлаб бўлмайди. У шундан сўнг йиқилган шеригининг "бешинчи нуқта"сига оёғи билан тепмоқда ва буни жамоадошига зарба бериш деб изоҳласа бўлади. Уни ҳам қизил карточка билан жазолаш мумкин. Ушбу вазиятда икки ўйинчини ҳам четлатиш тўғрироқ бўлади, шундан сўнг жамоалар "ўнга ўн" форматида ўйинни давом эттира олишарди.



✅ "Андижон" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Гол тўғри урилди, сабаби "Андижон" ўйинчиси шунчаки ҳеч нарса қилмаган ҳолда турибди, атайлаб дарвозабонни блокламаяпти, у томонга қадам ташламаяпти. Ҳакамлар вазиятни тўғри таҳлил қилишди ва голни ҳисоблашди.



✅ "Қизилқум" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Пенальти тўғри белгиланди. "Сурхон" ҳимоячисининг қўли нотабиий ҳолатда ва перпендикуляр тарзда танадан ажралган. Тўп жуда узоқ учмоқда, ўйинчи ушбу қоида бузилишдан қочиши мумкин эди. VAR вазиятга аралашиб тўғри қилди, сариқ карточка талаб қилинмайди.



✅ "Қизилқум" - "Сурхон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ҳакам қоида бузилиш жойини тўғри белгилади. Бу ерда "Қизилқум" ҳимоячисининг оёғи қаерда турганига чамаласа бўлади: у аниқ жарима майдончаси чизиғида, фол бироз юқорида, аниқроғи тизза соҳасида, аммо у "Сурхон" ўйинчисининг товон қисмида. Буларнинг барчаси жарима майдончаси ҳудудида, пенальти тўғри белгиланди.


Шундай экан, ҳакамлар 18 эпизоддан 4тасида хато қилишди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика