UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Олимпик Мобиуз"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  0 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  1 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  8 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1

"Олимпик" нима учун футболчиларни ортга қайтарди? Янгиликлар

"Олимпик" нима учун футболчиларни ортга қайтарди?

"Олимпик" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Жамоа таркибида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Шунингдек, бошқа жамоаларга ўтиши кутилган айрим ўйинчилар ҳам ортига қайтган. Мазкур мавзу ва тайёргарлик ҳақида Тимур Кападзега юзландик. 

"Тайёргарликни декабрь ойида бошлаганмиз. 17 январь куни яна Анталияга кетамиз. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Муҳими барча соғ-саломат. Табиий майдонлар йўқлиги учун асосий эътиборни жисмоний ҳолатимизни тиклашга қаратганмиз. Янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказяпмиз. Ўзини кўрсатганларни олиб қоламиз",- дейди Кападзе

- Мавсум якунига етгач бир нечта футболчиларга таклифлар кўпайди. Уларнинг айримлари янги жамоаси сафига ҳам бориб қўшилди. Лекин нима учун ортга қайтарилди?

- Хориждан ҳам таклифлар бор эди. Четдан яхши таклиф бўлса, кўриб чиқамиз дедик. Лекин кетса ҳам февраль, март ойида йиғинларимизда назоратимда бўларди. Клублар, агентларга олдимизда мусобақа борлигини, йиғинларимиз кўплигини тушунтирдик. Барибир ёзгача тақвим тиғиз, терма жамоа билан кўп бўлишади. Раҳбарият билан бир қарорга келиб, футболчилар шу ерда тайёргарлик кўришини маъқул топдик. Ҳар бир футболчимизга таклифлар бўлаётгани 2-3 йилдаги ишимизнинг самараси. 

- Хориж жамоаларида ўйнаётган легионерларчи? Ўйин амалиёти бўлмаётганларни "Олимпик"да кўрамизми?

- Улар билан ҳам гаплашдим. Яхши жамоа бўлмаса, ёзгача биз билан бўлиши мумкинлигини айтдим. Ўйин амалиёти берадими ёки йўқ бу ҳам муҳим. Биринчидан легионерларнинг клуби билан шартномаси бор. Бу масалани ҳам кўриб чиқамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика