UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43«Ливерпуль» Трент Александер-Арнольднинг ўрнига бошқа бир ТОП футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 09:04Расман: «Қўқон-1912» жамоаси тарбияланувчисини ортга қайтарди  2 08:39«Олтин тўп» соҳиби Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 08:04«Бунёдкор» дарвозабони «Динамо» машғулотларига қўшилди  3 07:30«Вест Хэм» янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 03:10Лига кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалнинг илк учрашувида "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратди  4 02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  45 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  4 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  8 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  5 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  4

Олий лига назоратчиси: “Эрматов пенальти белгилаши керак эди” Янгиликлар

Олий лига назоратчиси: “Эрматов пенальти белгилаши керак эди”

Хабарингиз бор, кеча тунда бўлиб ўтган Хорватия - Мексика учрашувини ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг бригадаси бошқариб борди.
Бу Эрматовнинг мундиалдаги иккинчи ўйини бўлди. Яхши биласиз, Эрматов дастлаб “Е” гуруҳидан ўрин олган Швейцария - Эквадор баҳсини бошқариб борганди.

Кечаги ўйиннинг 63-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда ғалати воқеа содир бўлди. Мексикаликлар футболчиси тўпни ўнг қанотдан жарима майдончаси сари етказиб берди. Андрес Гуардадо тепган тўп хорватиялик ўйинчилардан бирининг қўлига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Шунда мексикаликлар ҳужумчиси Хавьер Эрнандес Равшан Эрматов ёнига югуриб келиб тўп қўлга текканини ва пенальти белгилаш лозимлигини уқтира бошлади. Эрматов эса бурчак тўпи тепиш кераклигини кўрсатди. Хўш, аслида қоида бузилганмиди?

Олий лигада назоратчилик қилаётган мутахассислардан бирининг сайтимизга маълум қилишича, ўша вазиятда ҳакам пенальти бериши керак эди. Фақат назоратчи ўз исм-шарифини ёзмасликни биздан сўради. Назоратчининг фикрлари қуйидагича бўлди:

“Мен Равшан Эрматов бугун бўлиб ўтадиган Уругвай - Италия учрашувини бошқарса керак деб тахмин қилгандим. Лекин ФИФА уни Хорватия - Мексика баҳсига тайинлади. Бу ўйинда ким мағлуб бўлса, мусобақа билан хайрлашиши турган гап эди, шу боис ўйин жуда шиддатли кечди. Умуман олганда, Равшан Эрматов учрашувни ўз савиясида бошқарди. Лекин 63-дақиқада Хорватия дарвозаси томон пенальти бермасдан хатога йўл қўйди. Чунки мексикалик футболчи тўпни зарб билан тепгандан кейин хорватлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнаб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бундай ҳолатда қоида бузилган деб топилади ва бош ҳакам 11 метрлик жарима тўпини белгилаши талаб этилади. Аммо Эрматов бурчак тўпини кўрсатиб, хатога йўл қўйди. Ҳарқалай ҳакамларимизнинг бахтига мексикаликлар ғалаба қозонишди. Мабодо Хорватия зафар қучганида борми, кейинчалик ўша вазият кенг жамоатчилик томонидан жиддий муҳокама қилинаётган бўларди”.

Х.Холиқов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика