Олий лига-2014 якунлари. Ўз майдонида энг кўп томошабин тўплаган "Қизилқум" ҳақида

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2014, 18:00
Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна", "Насаф", “Бухоро” ва “Бунёдкор” клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 11-ўринни олган "Қизилқум" клубига етиб келди.
 
Жамоа таркибида бу мавсум жами 24 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан фақат биттаси легионер. Ярим ҳимоячиси Руслан Вагапов 26та ўйинда майдонга тушиб жамоа энг кўп ўйнаган футболчига айланди. 3тадан гол урган Акмал Рустамов, Шерали Жўраев, Георгий Квесиешвили ва Владимир Шишелов жамоа тўпурари бўлишди.



9 марта сариқ карточка олган ҳужумчи Наврўз Алимов энг кўп огоҳлантирилган футболчи бўлди. "Қизилқум"нинг учта футболчиси қизил карточка олди. Элдор Бойматов, Шерали Жўраев ва Миржалол Қурбонов мавсум давомида ҳакамлар томонидан майдондан четлатилишди.  

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

ФутболчиАмп.Т.сана.ЎйинДақГолСКҚК
Вагапов РусланЯҳм1/22/1980262203230
Макосин АртёмДар10/29/1985252250010
Қурбонов МиржалолҲим4/28/1990252061031
Рустамов АкмалҲим2/8/1986251982360
Шодмонов СамандарЯҳм3/29/1986241958210
Жўраев ШералиЯҳм2/17/1988231882341
Бойматов ЭлдорЯҳм11/17/1990221808251
Мухиддинов АсқарҲим6/22/1981211652040
Холиқов АлишерҲуж4/27/198220856120
Ҳайдаров ФаррухЯҳм3/29/199019935010
Алимов НаврўзҲуж3/21/1992181190290
Жумаев ҒайратЯҳм4/2/198615696030
Квесиешвили ГеоргийҲим12/1/1985121011300
Санаев АлишерЯҳм6/16/198712962010
Қамбаров ФайзуллоЯҳм1/1/199012756010
Усмонов АзизбекҲим1/22/199211951010
Холиқов АкмалҲим7/30/198111917000
Шишелов ВладимирҲуж11/8/197911790320
Шохназаров ЖамшидЯҳм2/7/19869386120
Азизов АлишерҲуж2/14/19908234100
Ҳолматов СарварЯҳм11/24/19904104000
Санаев РусланҲуж8/8/1987296000
Шаҳобиддинов НодиржонҲуж11/22/1996210000
Жабборов ЭркинДар8/24/1985190010

* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган
** - иккинчи даврада жамоага келган



"Қизилқум" бу йил умуман йирик ғалабага эришмади ва икки бор йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Сафардаги ўйинларда 5 очко тўплади. Саккизта учрашувда рақиблар навоийликлар дарвозасига гол ура олишмади. 10та ўйинда эса "Қизилқум"нинг ўзи гол ура олмади. Жамоа ўз майдонида мухлис тўплаш борасида бу йил олий лигада энг яхши кўрсаткични қайд этди.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар26
Голлар23
Уйдаги голлар17 (73.91%)
Меҳмондаги голлар6 (26.09%)
Ўтказилган голлар34
Уйда ўтказилган голлар14 (41.18%)
Меҳмонда ўтказилган голлар20 (58.82%)
Ўртача гол0.88
Ўртача ўтказилган гол 1.31
Уйдаги очколар22/39 (56.41 %)
Меҳмондаги очколар5/39 (12.82 %)
Энг йирик ғалаба3:1 - "Навбаҳор"
Энг йирик мағлубият1:4 - "Локомотив", "Пахтакор"
"Қуруқ" ўйинлар8 (30.77%)
Гол ура олмаган ўйинлар10 (38.46%)
Иродаги ғалаба1
Йирик ғалабалар0
Йирик мағлубиятлар2
Автогол (урилган/ўтказилган)0/2
Огоҳлантиришлар (ўртача)50 (1.92)
Четлатишлар (ўртача) 3 (0.12)
Майдонга тушганлар (легионер)24 (1)
Томошабинлар (жами/ўртача)158324 / 6089



Навоийликларнинг мавсумдаги ўртача ёши 27,9 ни ташкил этди. Бу борада ўртача ёши энг катта жамоа бўлди. Нодир Шаҳобиддинов бу йил 17 ёшида жамоа сафида майдонга тушди ва энг ёш футболчига айланди. Наврўз Алимов гол урган ва сариқ карточка олган энг ёш ўйинчи бўлди.

Кўрсаткич

ЁшФутболчи

Энг ёш гол урган

22,71Алимов Наврўз

Энг кекса гол урган

34,225Шишелов Владимир

Энг ёш майдонга тушган

17,112Шаҳобиддинов Нодиржон

Энг кекса майдонга тушган

34,289Вагапов Руслан

Энг ёш сариқ карточка олган

21,358Алимов Наврўз

Энг кекса сариқ карточка олган

34,253Вагапов Руслан

Энг ёш қизил карточка олган

23,259Бойматов Элдор

Энг кекса қизил карточка олган

26,167Жўраев Шерали


Сайтимиз ходимлари томонидан Руслан Вагапов “Қизилқум”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Эртага "Машъал" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев  

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia