Олий лига-2014 якунлари. Олий лигада қолишга эришган "Сўғдиёна" ҳақида

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2014, 15:09
Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон” ва "Локомотив" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 13-ўринни олган "Сўғдиёна" клубига етиб келди.

Жиззах клуби кейинги йил аслида "Андижон" билан бирга биринчи лигада иштирок этиши керак эди. Бироқ ПФЛ олий лигадаги жамоалар сонини 16тага оширишга қарор қилгач "Сўғдиёна" элитада қолди.

Жамоа таркибида бу мавсум жами 23 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан икки нафари легионерлар. Жамоа сафида Александр Меленчук ва Сардор Эминов энг кўп ўйин ўтказишди – 26тадан. Ярим ҳимоячи Суҳроб Бердиев 5та гол билан клуб тўпурари бўлди.



Рустам Аъзамов ва Элёр Орипов 5 мартадан сариқ карточка олишди. Орипов мавсум давомида икки бор майдондан четлатилди. Суҳроб Бердиев ҳам бир бор қизил карточка билан сийланган.

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

ФутболчиАмп.Т.сана.ЎйинДақГолСКҚК
Меленчук АлександрДар3/20/1979262340000
Эминов СардорЯҳм1/28/1987262261400
Бердиев СуҳробЯҳм4/12/1990242160531
Нўъмонов АюбхонҲуж7/22/1991242111330
Аъзамов Рустам М.Ҳим7/8/1992231947050
Магерамов ВусолҲим8/20/1990201532040
Мамажонов ОрифҲим2/5/1990201503210
Орипов ЭлёрҲим9/19/1992191449052
Ҳакимов ЖасурҲуж5/24/199419973410
Бегимқулов АсилҲим8/19/1991181321020
Қобилов СуҳробЯҳм2/24/1984181234220
Комилов ИлҳомҲим3/10/1988171399110
Қосимов БобурҲуж12/11/199315562010
Абдураҳмонов АкмалҲуж6/6/198715361000
Ҳамидов Собир**Яҳм9/29/1986131133220
Ҳайитов РасулЯҳм3/29/198413854030
Коблаш Олександр**Ҳуж9/5/198912899420
Рашидов СанжарЯҳм7/14/19939359100
Қурбонов ИлёсҲуж3/17/19799242300
Қуттибоев Саламат**Яҳм5/21/19868720020
Қаххоров СардорЯҳм2/15/19917145000
Каримжонов БотиржонҲуж6/6/19904103000
Ибрагимов НодирҲуж7/19/1993455000


* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган

** - иккинчи даврада жамоага келган



"Сўғдиёна" бу йил рақиблар дарвозасига 32та гол урди, бир марта рақиблар устидан иродали ғалабага эришди. 8та учрашувда жамоа тўп кирита олмади.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар

26

Голлар

32

Уйдаги голлар

17 (53.12%)

Меҳмондаги голлар

15 (46.88%)

Ўтказилган голлар

49

Уйда ўтказилган голлар

20 (40.82%)

Меҳмонда ўтказилган голлар

29 (59.18%)

Ўртача гол

1.23

Ўртача ўтказилган гол

1.88

Уйдаги очколар

17/39 (43.59 %)

Меҳмондаги очколар

7/39 (17.95 %)

Энг йирик ғалаба

2:0 - "Нефтчи"

Энг йирик мағлубият

2:4 - "Олмалиқ", "Навбаҳор", "Металлург"

"Қуруқ" ўйинлар

5 (19.23%)

Гол ура олмаган ўйинлар

8 (30.77%)

Иродаги ғалаба

1

Йирик ғалабалар

0

Йирик мағлубиятлар

0

Автогол (урилган/ўтказилган)

1/0

Огоҳлантиришлар (ўртача)

37 (1.42)

Четлатишлар (ўртача)

3 (0.12)

Майдонга тушганлар (легионер)

23 (2)

Томошабинлар (жами/ўртача)

96400 / 3708




Жиззахликларнинг мавсумдаги ўртача ёши 25,6 ни ташкил этди. Майдонга тушган, гол урган ва сариқ карточка олган энг ёш футболчи Жасур Ҳакимов бўлди (19 ёш).

Молдавиялик посбон Александр Меленчук майдонга тушган, Илёс Қурбонов эса гол урган энг фахрий футболчи сифатида қайд этилди. 21 ёшида қизил карточка олган Элёр Орипов жамоада майдондан четлатилган энг ёш футболчи бўлди

Кўрсаткич

ЁшФутболчи

Энг ёш гол урган

19,355Ҳакимов Жасур

Энг кекса гол урган

35,199Қурбонов Илёс

Энг ёш майдонга тушган

19,295Ҳакимов Жасур

Энг кекса майдонга тушган

35,232Меленчук Александр

Энг ёш сариқ карточка олган

19,362Ҳакимов Жасур

Энг кекса сариқ карточка олган

30,138Ҳайитов Расул

Энг ёш қизил карточка олган

21,190Орипов Элёр

Энг кекса қизил карточка олган

24,209Бердиев Суҳроб

Сайтимиз ходимлари томонидан катта Суҳроб Бердиев “Сўғдиёна”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Эртага "Насаф" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia