Олий лига-2014 якунлари. Энг сўнгги ўринни олган "Андижон" ҳақида

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2014, 14:45
Кечадан бошлаб ҳар куни битта клубга аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб боришни бошлагандик.
Дастлабки мақоламиз 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клубига аталганди. Бугун ушбу мавсумда олий лигада энг сўнгги ўринни эгаллаган "Андижон" ҳақида маълумот берамиз.

"Бургутлар" бу йил 12 очко тўплаб мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини банд этишди. Куни кеча ПФЛ олий лигадаги иштирокчилар сонини 16тага етказилгани ҳақида хабар берилди. Шу боис, "Андижон" кейинги йил ҳам элитада иштирок этади.



Жамоа таркибида бу мавсум жами 34 (!) нафар футболчи майдонга тушди. Улардан тўрт нафари легионерлар. Жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов бўлди. У 24та учрашувда майдонга тушиб битта гол урди. 3тадан гол урган Азиз Ибрагимов ва Абдулатиф Абдуқодиров клуб тўпурари бўлишди.

Ҳакам томонидан 7 марта сариқ карточка билан "сийланган" Иброҳим Отахонов клубда энг қўпол ўйинчи бўлди. Икки футболчи, Дилмурод Маҳмудов ва Тимур Султонов қизил карточка олишди.

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

ФутболчиАмп.Т.сана.ЎйинДақГолСКҚК
Абдураҳимов БаҳромЯҳм11.12.1988241872130
Раҳмонов АсрорЯҳм21.11.1988211607040
Раҳмонов РасулЯҳм04.02.1987201671150
Турсунов ДавронҲим28.02.1987201538020
Камолов МирзокамолЯҳм11.08.1987201098200
Отахонов ИброҳимЯҳм21.09.1985191529070
Ғозиев БекзодЯҳм13.12.1989181063020
Ғаниев ТимурДар27.01.1984171491030
Солиев ЛочинҲуж30.03.198316896200
Қодиров РаҳимҲим25.04.1979141188050
Доценко Сергей*Ҳим06.09.1987131149040
Ражабов Анвар*Ҳуж23.01.198813898210
Ибрагимов Азиз**Яҳм21.07.1986121009330
Мирабдуллаев Жавлон*Ҳим19.03.199411932010
Абдуқодиров Абдулатиф**Ҳуж09.08.198711820300
Махсталиев Аббосбек**Яҳм12.01.199410887230
Касьян Алексей*Ҳим10.01.198710874020
Азизов Алишер*Ҳуж14.02.199010522010
Шаймонов Шаҳзод*Ҳим02.04.19929810110
Худоёров МуҳиддинДар05.11.19909759010
Султонов ТимурҲим02.03.19849610011
Тўхтасинов АлишерЯҳм16.02.19909498000
Гаппаров Аюбхон**Ҳуж16.05.19929393010
Жўрабоев АкмалҲуж02.02.19909258010
Ходжаев АкбарЯҳм29.10.19905401000
Мирхолдиршаев ШухратҲуж05.03.1982577000
Визавер Виталий**Ҳим22.12.19784326010
Расков Виктор*Ҳуж08.05.19844157010
Фомин Максимилиан**Ҳим21.09.19932103000
Кападзе КамронбейҲим29.01.1994242000
Смородин СергейДар15.02.1994190000
Маҳмудов ДилмуродҲим24.10.1994178011
Юсупов Абдулазиз**Яҳм05.01.1993112000
Маматказин АртурҲим31.07.199415000

* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган

** - иккинчи даврада жамоага келган



"Андижон" мавсум давомида энг кам ғалабага эришган, энг кам гол урган, энг кам очко тўплаган клубга айланди. Жамоа сафардаги 13та ўйиннинг фақат биттасида дуранг ўйнаган, қолган 12та учрашувда мағлубият қайд этилган. Энг йирик мағлубиятни ҳам айнан "Андижон" "Машъал"дан қабул қилиб олган - 1:6. "Бургутлар" 15та баҳсда рақиб дарвозасига гол ура олмай майдонни тарк этишган.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар26
Голлар18
Уйдаги голлар15 (83,33%)
Меҳмондаги голлар3 (16,67%)
Ўтказилган голлар50
Уйда ўтказилган голлар19 (38%)
Меҳмонда ўтказилган голлар31 (62%)
Ўртача гол0,69
Ўртача ўтказилган гол 1,92
Уйдаги очколар11/39 (28,21 %)
Меҳмондаги очколар1/39 (2,56 %)
Энг йирик ғалаба3:1 - "Навбаҳор"
Энг йирик мағлубият1:6 - "Машъал"
"Қуруқ" ўйинлар3 (11,54%)
Гол ура олмаган ўйинлар15 (57,69%)
Иродаги ғалаба0
Йирик ғалабалар0
Йирик мағлубиятлар5
Автогол (урилган/ўтказилган)1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)54 (2,08)
Четлатишлар (ўртача) 2 (0,08)
Майдонга тушганлар (легионер)34 (4)
Томошабинлар (жами/ўртача)131214/5047


“Бургутлар”нинг мавсумдаги ўртача ёши 26,7 ни ташкил этди. Майдонга тушган, огоҳлантириш ва қизил карточка олган энг ёш ўйинчи Дилмурод Маҳмудов бўлди. Иккинчи даврада жамоа сафига қўшилган Аббос Махсталиев тўп киритган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди.

Кўрсаткич

ЁшФутболчи

Энг ёш гол урган

20,243Махсталиев Аббосбек

Энг кекса гол урган

31,201Солиев Лочин

Энг ёш майдонга тушган

19,283Маҳмудов Дилмурод

Энг кекса майдонга тушган

35,248Визавер Виталий

Энг ёш сариқ карточка олган

19,283Маҳмудов Дилмурод

Энг кекса сариқ карточка олган

35,236Визавер Виталий

Энг ёш қизил карточка олган

19,283Маҳмудов Дилмурод

Энг кекса қизил карточка олган

30,90Султонов Тимур



Сайтимиз ходимлари томонидан Абдулатиф Абдуқодиров “Андижон”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.


Эртага "Локомотив" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia