UZ

Сўнгги янгиликлар

08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  12 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  18 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  108 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   25 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   12 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1

Олий лига. 19-тур. “Андижон” “Локо” қарама-қаршилигини енга оладими? Янгиликлар

Олий лига. 19-тур. “Андижон” “Локо” қарама-қаршилигини енга оладими?

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.
17:00. “Андижон” - “Локомотив”

Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” бугун сафарда олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган “Андижон” меҳмони бўлади. “Андижон” иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жамоа ўз майдонида “Қизилқум” устидан зафар қучганидан хабарингиз бўлса керак.

“Локомотив” эса иккинчи давранинг дастлабки тўртта ўйинини ғалаба билан якунлади ва ўтган турда “Бунёдкор”га ютқазиб қўйди. “Темирйўлчилар” сафида бугун дисквалификация туфайли Жасур Ҳасанов билан Шавкат Муллажанов майдонга туша олишмайди. Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Фозил Мусаев, Салим Мустафоев каби футболчилар эса Осиё ўйинларига жўнаб кетишган. Шунга қарамай, “Локомотив”да футболчилар етарли ва улар “Андижон”га бемалол қаршилик кўрсата олишади.

“Андижон”га келсак, бу жамоа бу йил ҳам олий лигадан тушиб кетадиганга ўхшаяпти. Чунки жамоа 18 турдан сўнг бор-йўғи 8 очко жамғарган ва бу аҳволда элитада жон сақлаб қолиш ниҳоятда қийин. Агар “Андижон” бугун зафар қучса ёки дуранг ўйнаса, бу майдон эгалари учун сенсация бўлади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика