UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  0 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  1 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  3 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  0 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  0 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0 11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  1 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  5 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  1 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  26 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   4 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  17 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 15-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 15-тур баҳслари ҳам якунига етди.
Одатга кўра, бироз кеч бўлса-да, ўтган турнинг рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз. 15-тур анча сермаҳсул бўлди. Дарвозаларга жами 24та гол киритилди. Бешта ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, бир учрашувда дуранг қайд этилди ва яна битта ўйинда меҳмонлар зафар қучишди. Яъни, “Локомотив” сафарда “Насаф”ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтди.

Бу сафар тур рамзий термасидан “Локомотив” (2 нафар), “Навбаҳор” (2 нафар), “Андижон” (2 нафар), “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубида тўп тепаётган футболчилар ўрин олишди. Айрим сабабларга кўра, “Насаф”, “Машъал”, “Олмалиқ”, “Қизилқум”, “Динамо” ҳамда “Бухоро” клубларидан ҳеч ким рамзий термага лойиқ кўрилмади.



ДАРВОЗАБОН
Сардор Қобилжонов (“Нефтчи”)

Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлган “Нефтчи” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо бу беллашувда фарғоналиклар посбони Сардор Қобилжонов ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди. У бир неча бор рақиб футболчилари томонидан берилган зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди. Натижада Сардорни рамзий жамоа дарвозасига қўйдик.



ҲИМОЯЧИЛАР
Шавкат Муллажонов (“Локомотив”)
Раҳматулло Бердимуродов (“Навбаҳор”)
Рустам Аъзамов (“Сўғдиёна”)

Сафарда “Насаф”ни мағлуб этиб қайтган “Локомотив” чемпионлик сари одимлашда давом этмоқда. Ушбу ўйинда давралар оралиғида яна “Локо”га қайтган Шавкат Муллажонов ўз жойида яхши ўйин кўрсатди. Шавкат Тошкентда “Навбаҳор” билан кечган баҳсда ҳам яхши таассурот қолдирганди.

“Навбаҳор” сафидаги энг яхши ҳимоячилардан бири деб бемалол Раҳматулло Бердимуродовни кўрсата оламиз. Бердимуродов “Бухоро”га қарши беллашувда яхши ҳаракат қилди.

“Сўғдиёна” ҳиммоячиси Рустам Аъзамовнинг ҳаракатларида ҳам ўсишни кузатишимиз мумкин. “Олмалиқ” билан кечган ўйинда Аъзамов рақиб ҳужумчиларининг гол уришига имкон бермади, шунингдек ўзи ҳам ҳужумларга қўшилиб турди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Суннатилла Мамадалиев (“Металлург”)
Сардор Рашидов (“Бунёдкор”)
Азиз Ибрагимов (“Андижон”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)

Бекободда бўлиб ўтган “Металлург” - “Динамо” баҳсида майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Ва ушбу баҳсда марказий ярим ҳимоячи Суннатилла Мамадалиев рақиб дарвозасини икки бор ишғол этди.

“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов учун ҳам бу тур жуда омадли келди. Уни рамзий термага киритмасак адолатдан бўлмасди. Жиззахлик футболчи “Машъал” дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлди. Шундан иккитасини жарима тўпидан киритди.

Хориждаги фаолиятини тугатиб яна юртимизга қайтган Азиз Ибрагимов “Андижон” сафидаги илк ўйинидаёқ тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Қолаверса, унинг ҳаракатлари клуб ишқибозларига ҳам маъқул келди.

“Пахтакор”нинг навбатдаги ўйинида Владимир Козак ажралиб туришга ҳаракат қилди. Тўғри, Жамшид Искандеров ҳам анча фаол ўйнади, аммо Козак гол уриб жамоасига навбатдаги уч очкони тақдим этди. Шу боис уни танладик.  



ҲУЖУМЧИЛАР
Александр Гейнрих (“Локомотив”)
Руслан Качур (“Навбаҳор”)
Абдулатиф Абдуқодиров (“Андижон”)

Ҳужум чизиғига уч нафар футболчини танлаб олдик. Гейнрих ўзининг янги клубига тезда киришиб кета олди. У Қаршида кимсан “Насаф” дарвозасига икки бор тўп киритди. Умуман олганда, Сашанинг ҳаракатлари ажойиб чиқмоқда.

“Навбаҳор”нинг украиналик ҳужумчиси Руслан Качур ўзининг иккинчи ўйинидаёқ тўртта гол уришга муваффақ бўлди. “Бухоро”га қарши баҳс Качурнинг бенефисига айланди десак муболаға бўлмайди. Шу куни рақиб дарвозасига киритилган барча голлар Руслан Качур номига ёзилди.



Биринчи лигадан чиққан ҳужумчи Абдулатиф Абдуқодиров олий лигага тезда киришиб кета олди. У “Пахтакор” билан кечган беллашувда ҳам ўзидан яхши таассурот қолдирганди, “Қизилқум”га қарши учрашувда эса гол уришга эришди. Уни ҳам мухлислар тезда ёқтириб қолишди дея оламиз.

БОШ МУРАББИЙ
Вадим Абрамов (“Локомотив”)

Шубҳасиз, турнинг энг кутилмаган натижаси Қаршида қайд этилди. Албатта, тенг кучли иккита таркибга эга “Локомотив”нинг имконияти баланд ҳисобланганди, бироқ уларнинг “Насаф” дарвозасига бешта гол уришини кўпчилик кутмаганди. Жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов катта ҳажмдаги ишни олиб боряпти. У футболчиларни руҳлантиришни билади, керак бўлса “эркатой” Гейнрихни ҳам ўйната олади. Вадим Карленович бошчилигидаги жамоа катта ўсишга эришяпти дея оламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика