UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  80 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Олег Тюлькин: "Мухлисларга ажойиб байрамни тортиқ эта олганимиздан жуда хурсандман" Янгиликлар

Олег Тюлькин: "Мухлисларга ажойиб байрамни тортиқ эта олганимиздан жуда хурсандман"

«Динамо» - «Шўртан» (3:0) учрашувидан сўнг, «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Самарқанддаги ажойиб футбол атмосферасида мухлисларга ажойиб байрамни тортиқ эта олганимиздан жуда хурсандман. Йигитларимизни Бекободдаги ўйинни унутиб, «Шўртан»га қарши пухта тайёргарлашга интилдик. Жамоадаги ҳар бир футболчи бугун ўз ишини аъло даражада бажарди. Йигитлар жуда ҳамжиҳатлик билан тўп суриб, ғалабага эришишди. Мухлисларнинг тинмай қўллаб-қувватлашлари остида тўп суриб, йирик ҳисобда ғалабага эришиш жуда ёқимли. Футболчиларимиз минглаб ишқибозлар кўз олдида босимда тўп сурган бўлишсада, майдонда борларини кўрсатишди.

- Дастлабки ўйиндан таассуротларингиз қандай?

- Биласизми, бугунги футбол байрамида мухлисларимиз кайфиятини кўтаришимиз шарт эди. Маъсулиятни тушунган ҳолда мақсадимизга эришдик деб ўйлайман. Самарқанд аҳли бир йил Биринчи Лигада тўп суриб, Олий Лигани соғиниб қолганлигини бугун кўрдик. Футбол мана шундай мухлислар билан гўзалдир. Ўйин адолатли натижа билан тугади.

- Жамоанинг асосини 20-23 ёшли йигитлар ташкил этишмоқда. Уларни ўйинларга тайёрлаш қийин бўлса керак?


- «Динамо» бу йил ёшларга ишонч билдирмоқда ва бу йўлда мураббийлар штаби футболчиларга имконият беришга интилмоқда. Бизда иқтидорли йигитлар жуда кўп. Уларга шу йўсинда имкон бериб, камол топиши учун қўллаб-қувватласак Самарқанд футболи янада янги марраларни эгаллаши мумкин бўлади.

- Кейинги ўйинда Тошкентда «Пахтакор»га қарши баҳс осон бўлмайди…


- Биз учун ҳар бир ўйин битта синов ва катта тажриба бўлади. Ҳозир пешқадам бўлсакда, жамоанинг ҳозирги таркиби тўлиқ йиғилганлигига ҳали бир ой бўлмади. Аммо таркибда танлаган ҳар бир футболчи биринчи навбатда ўзини кўрсатишни, меҳнат қилишни истайдиган йигитлардир. Ўйинга иштиёқ жуда кучли. «Пахтакор»га қарши баҳсда ҳам йигитлар мухлисларни қувонтириш учун майдонда борларини беришади, курашишади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика