UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  7 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  4

Олег Корниенко: "Бутун Андижон бу воқеани йил бўйи кутганди" Янгиликлар

Олег Корниенко: "Бутун Андижон бу воқеани йил бўйи кутганди"

Про лига 24-тури доирасидаги "Андижон" – "Машъал" баҳсидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Олег Корниенко ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Йил бўйи бутун Андижон вилояти мана шу ғалабани кутганди ва бугун ушбу тарихий воқеа содир бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйин бироз асабий руҳда бошланди. 4:2 ҳисоби қайд этилгани биз учун қониқарли бўлди. Ўйинда кўп гол урилди, интрига содир бўлди. Аммо ўз дарвозамизга иккита тўп қабул қилиб олдик, индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Шунга қарамай, йигитлар характер намойиш этишди. Биз шундай жамоамиз. Мен бу ҳақда аввал ҳам гапирганман, ҳозир ҳам айтаман ва бундан кейин ҳам шундай айта оламан. Бугунги учрашувда кўплаб узатмалар, жарима зарбалари ва тўқнашувлар юзага келди. 3-4 та юз фоизли голли вазиятлар ташкил этилди. Биринчи бўлимда яна гол тўп киритишимиз мумкин эди.

— Бугун жамоа ғалаба қозонганига қарамай, индивидуал хатолар кўзга ташланди. Дарвозабонда ҳам шундай камчилик кўзга ташланди...

— -  Иккита ўйинда ҳам дарвозабонларимиз хатоликка йўл қўйди.  Ҳечқиси йўқ, бу шунчаки тўхталиш. Ўйлашимча, футболчилар чемпионатни бир хил даражада якунлайди. Дарвозабонлар мураббийининг фикрини ҳам билиш керак. Мен бу ҳаракатларни қандайдир ишончсизлик ёки натижадан қўрқиш деб билмайман. Асосийси — бир жамоамиз. Бугун бир футболчи хато қилди, иккинчиси унга ёрдам берди. Голлар урдик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Клуб ютқазишни ёқтирмайди ва истамайдиган мустаҳкам характерга эга эканлигини айта оламан ва якунда бу ўз самарасини берди. Йигитлар 94-дақиқагача курашди. Барчаси бизнинг фойдамизга якунланди. 

— Виктор Кумиков ўтган ўйинда четлатилганди. Унинг йўқлиги билинмадими?

— Албатта бош мураббий захира ўриндиғида бўлса футболчиларга бу руҳий устунлик беради. Бугун бош мураббий трибунада ўтириб икки карра қайғурди. Танаффус вақтида гаплашиб олдик ва йигитлар иккинчи таймда боримизни берамиз деб сўз беришди. Якунда шундай бўлди ҳам. Ҳаммага катта раҳмат.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика