UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  3 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  4 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  34 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  11 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2

Оквара Годвин Чика: “Бугун голларим билан жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман” Янгиликлар

Оквара Годвин Чика: “Бугун голларим билан жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман”

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қизилқум” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Оквара Годвин Чика ўз фикрларини билдириб ўтди.

Годвин Чика икки маротаба “Қизилқум” дарвозасини ишғол қилган ҳолда жамоасига қимматли бўлган уч очкони қўлга киритди. 

“Бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Чунки турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб, ўз майдонимизда ғалаба қозонишимиз лозим эди. Биз эса буни уддасидан чиқдик ва муҳим бўлган ғалабага эришдик. Ўйиндан олдин бош мураббий менга ишонч билдирди ҳамда мени майдонга туширди. Мен эса голларим орқали мураббийнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. 

Бугун иккита гол урганимдан хурсандман. Бироқ мен учун голлар муҳим эмас. Асосийси жамоамиз ғалаба қозонса бўлди. Охирги ўйинларда жароҳат олганим туфайли жамоамга тўлиқ куч билан ёрдам бера олмаётгандим. 

“Машъал” билан шартномам муддати икки йилга мўжалланган. Бироқ келгусида бу жамоада қолиш-қолмаслигимни билмайман. Барчасига мавсум якунига етганидан сўнг аниқлик киритилади”, - дея сўзини якунлади Оквара Годвин Чика.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика