

Режага кўра, ушбу учрашув 13 октябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилади. Ҳозирда бир қатор футбол федерациялари билан музокара олиб бориляпти. Эҳтимолли рақиблар орасида Тунис, Камерун, Ҳиндистон, Янги Зеландия каби терма жамоалар бор.
Баҳрайн билан ўйин 8 октябрь санасига белгиланган. Ҳозирча миллий терма жамоамиз гуруҳда 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шимолий Корея терма жамоаси эса 9 очко билан гуруҳ пешқадами.



