ОКМКнинг Кубок доирасидаги "Локомотив"га қарши ўйини "Пахтакор" стадионида ўтказилади

Sherzod Nurmatov
27 июл 2023, 14:51
Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

ОКМК спорт мажмуасининг ёритиш тизими тўлиқ янгиланаётгани ва ушбу жараён яқин бир ҳафта муддат давомида амалга оширилиши сабаб, жамоанинг Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи доирасида 2 август куни "Локомотив"га қарши кечадиган учрашуви "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Олмалиқликларнинг Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида Олимпик клубига қарши кечадиган баҳси янгиланган ОКМК спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz