UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  74 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ОКМК футболчиси хатолик туфайли майдондан четлатилмади, "Навбаҳор" эса қоида бузилиши орқали гол урди. Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

ОКМК футболчиси хатолик туфайли майдондан четлатилмади, "Навбаҳор" эса қоида бузилиши орқали гол урди. Суперлиганинг 5-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 5-тури ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

 "Машъал" - "Нефтчи"

Бу ерда дарвозабонга тўсқинлик қилиш ҳолатини кўрмаяпман. "Нефтчи" ўйинчиси "Машъал" дарвозабонига нисбатан ҳеч қандай таъсир кучига эга хатти-ҳаракат амалга оширмади. Гол тўғри ҳисобга олинди.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Шўртан"

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарорини қўллаб-қувватлайман. "Шўртан" жамоаси ўйинчиси "Навбаҳор" футболчиси тўпни тепмоқчи бўлган пайтда чап оёғини ёнга чўзди. Ҳужумчи контактнинг ташаббускори бўлган бундай ҳолатларда "ўйинни давом эттириш" қарори сифатида баҳоланиши керак. ВАР бу вазиятга аралашмайди, чунки бу ҳолат унинг учун "ноаниқ" зона ҳисобланади.

ВИДЕО


 "Навбаҳор" - "Шўртан"

Тушунтиришга осон ҳолат: "Шўртан" ҳимоячисининг ўнг қўли танасига тик ҳолатда турибди. Қўл тана майдонини кенгайтирмоқда, бу қоида бузилиши ҳисобланади. ВАР вазиятга тўғри аралашди.

ВИДЕО


"Қўқон-1912" - "Бухоро"

Назаримда, бу "чегарадош" ҳолат ҳисобланади. Бир томондан, "Қўқон-1912" ўйинчисига қизил карточка беришнинг барча мезонлари мавжуд: атайин сакраш, оёқни чўзиш, бутсанинг таг қисмидан фойдаланиш ва тезлик. Айни пайтда, у сакрагандан сўнг оёғини букиб, тўқнашувни юмшатишга уринганини ҳам айтиш мумкин. Шунга қарамай, зарба кучи юқори эди, шу боис ҳакам "Қўқон-1912" ўйинчисини майдондан четлатиш учун етарли асосга эга эди. ВАРнинг аралашуви тўғри бўлди.

ВИДЕО

 

"Динамо" - "Сўғдиёна"

Ҳакамнинг "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатмаслик қарорини маъқуллайман. Дастлаб, иккала футболчи ҳам тўпга қараб турган эди. "Динамо" ўйинчиси гавдасини йиғиб, оёғини тортиб олди. Бу ҳолатда кучли таъсир ёки тезликда мақсадли сакраш кузатилмади. 

ВИДЕО


✅ "Динамо" - "Сўғдиёна"

Офсайд чизиқлари бўлмаган ҳолда, бу ерда фақат ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлашдан бошқа илож йўқ. Менимча, кўз билан кўрганим ва тажрибамга асосланиб, барибир офсайд ҳолати юз берган. "Сўғдиёна" ўйинчиси тахминан бир гавда узунлигида ҳимоячига нисбатан дарвозага яқинроқ жойлашган эди.

ВИДЕО

 

"Бунёдкор" - "Қизилқум"

Ҳакамнинг нима учун айнан шундай чора кўрганини тушуниш қийин. Можаронинг бошланиши кўринмаса-да, тахмин қилишимча, "Бунёдкор" ўйинчисига рақибга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка кўрчатилган. "Қизилқум" футболчисига эса ушбу низода қатнашгани учун сариқ карточка кўрсатилган.

ВИДЕО


❌ "Хоразм" - ОКМК

Менимча, бу ҳолатда ОКМК ҳимоячисига қизил карточка кўрсатилиши лозим эди. Рақибни гол уришдан маҳрум қилган қўл билан ўйнаш ҳолати юз берди. Ҳимоячи қўлини тўпга қарата чўзган. ВАР эса, назаримда, вазиятга нотўғри аралашди.

ВИДЕО


✅❌ "Насаф" - "Сурхон"

Умуман олганда, ҳакам "Насаф" ўйинчисини майдондан четлатиб, тўғри қарор қабул қилди. Қўл билан гарданга зарба берилгани учун бундан бошқа жазо бўлиши мумкин эмас. Фақат дастлаб қўпол тарзда тўп тортиб олишга уринган ва рақиб билан тўқнашувни бошлаган "Сурхон" ўйинчисига нима учун сариқ карточка кўрсатилмагани тушунарсиз ҳолат бўлиб қолди.

ВИДЕО


Шу тариқа, ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди. Ўйин шарҳларига кирмай қолган қўшимча лавҳаларни Телеграм каналимизда эълон қилдик.


"Хоразм" - ОКМК

Майдондаги чизиқлардан кўриниб турибдики, ҳужумнинг дастлабки босқичида ўйиндан ташқари ҳолат мавжуд эмас. Кейинги ҳаракатда ҳам қоидабузарлик йўқ – иккала ўйинчи тўп учун тенг курашмоқда. Ҳакам ёрдамчисининг байроқчани кўтаргани тушунарсиз. На офсайд, на қоида бузилиши содир этилган.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Шўртан"

Менинг фикримча, бу вазиятда 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши лозим. "Навбаҳор" футболчисининг қўли танасидан ғайритабиий ҳолатда узоқлашган.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Нефтчи" (4-тур ўйини)

Бу, шубҳасиз, хатолик. Шунчаки хатолик эмас, балки жиддий хатолик ҳисобланади. Афсуски, ВАР бундай ҳолатларда аралаша олмайди.

ВИДЕО

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика