Ойбек Нурбоев "Динамо"дан "Бухоро"га кўчиб ўтди

Narzulla Saydullayev
17 мар 2014, 20:14
Ўтган йили Самарқанднинг Динамо клубида ўйнаган Ойбек Нурбоевнинг катта эхтимол билан бу йил ҳам ушбу клубда ўйнаши кутилганди.
Чунки 26 ёшли ҳимоячи қишки ўқув-йиғин машғулотларини айнан Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги "Динамо"да ўтказганди. Бу жамоа трансфер ойнасининг сўнгги кунларида тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқуловни ўз сафига қўшиб олганидан сўнг, сурхондарёлик Нурбоев "Бухоро"га кўчиб ўтди. Жамоа бошлиғи Алишер Рустамовнинг айтишича, Ойбек Нурбоев бухороликлар томонидан тўлиқ сотиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Нурбоев илгари "Нефтчи"да ҳам ўйнаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia