ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?
31 май 20:11
Янгиликлар
ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) баҳолаш комиссияси "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюришди.
Академия инфраструктураси, болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Хусусан, болалар ётоқхонаси, спорт заллари, сув ҳавзаси, тиббиёт, психология, аналитика бўлимлари, спорт бўлимидаги мураббийларга яратилган шароитларни кўздан кечиришди.
Ташрифнинг иккинчи қисмида клуб академиясига AFC томонидан берилган 2 юлдузча учун талаб этилган ҳужжатлар билан танишиб, академия фаолиятига юқори баҳо беришди ҳамда бир қанча таклиф ва тавсиялар билан ўртоқлашишди.
Бундай эътироф "Бунёдкор" футбол академиясидан ҳали яна кўплаб жаҳон даражасидаги футболчилар чиқишига далил бўлди десак хато бўлмайди.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар