UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  2 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  4

ОФК сўровномаси тугади. Нестеров учинчи бўлди Янгиликлар

ОФК сўровномаси тугади. Нестеров учинчи бўлди

ОФК сайти 2016 йилги мавсум Осиё чемпионлар лигасига бағишлаб энг яхши дарвозабонни аниқлаш мақсадида сўров ўтказди.

Сўровномада беш нафар дарвозабон иштирок этди. Булар - Халед Эйса ("Ал Айн"), Муҳаммад Рашид Мазаҳери ("Зобаҳан"), Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Шусаку Нишикава ("Урава Редс") ҳамда Ведран Янйетович ("Сидней" ФК). 

Мазкур сўровномада тажрибали посбон Игнатий Нестеров учинчи ўринни эгаллади. Сўровда иштирок этган 42,446 мухлисдан 64 фоизи эронлик дарвозабонга овоз берган. Натижада Муҳаммад Рашид Мазаҳери ҳеч қандай рақобатсиз биринчи бўлди. 

БАА терма жамоаси дарвозабони Халед Эйса 27 фоиз овоз йиғиб иккинчи ўринни эгаллади. Игнатий Нестеров эса 5 фоиз овоз билан учинчи бўлди. Шусаку Нишикава 3 фоиз тўплаб тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, австралиялик дарвозабьон Ведран Янйетович 1 фоиз овоз билан охирги ўринда қолди.


Энди дарвозабонларнинг 2016 йилги ОЧЛ кўрсаткичларини келтириб ўтсак:

Халид Эйса ("Ал Айн") - 14 учрашув, -13 гол, 5та қуруқ серия

Муҳаммад Рашид Мазаҳери ("Зобаҳан") - 8 ўйин, -5 гол, 5та қуруқ серия.

Игнатий Нестеров ("Локомотив") - 10 ўйин, -5 гол, 5та қуруқ серия. 

Шусаку Нишикава ("Урава Редс") - 8 ўйин, -7 гол, 4та қуруқ серия. 

Ведран Янйетович ("Сидней" ФК) - 8 ўйин, -7гол, 3та қуруқ серия.

Маълумки, 2016 йил "Локо" учун Осиё чемпионлар лигасидаги энг омадли мавсум ҳисобланади. "Темирйўлчилар" шу йили чорак финалга қадар бориб, Игнатий Нестеров энг яхши ўйинчилардан бири бўлганди. 

Айтиш мумкинки, ўша йил "Локомотив" Эрон клуби "Зобаҳан"га нисбатан бирмунча яхши иштирок этган. Лекин эронлик дарвозабоннинг биринчи ўринни олиши кутилмаган ҳолат эмас.

Гап шундаки, ОФК ўтказадиган сўровномаларда эронлик мухлислар жуда фаол иштирок этишади. Агар сўровда "Зобаҳан" дарвозабони эмас, балки "Локо" билан бир гуруҳда курашиб гуруҳдан чиқа олмаган "Сепахон" дарвозабони бўлганида ҳам барибир бирни оларди.

Чунки ОФК сўровномаларида овоз бериш бўйича Вьетнам ва Эрон олдига тушадигани йўқ. Ўзбекистонлик мухлислар учун эса барибир Игнатий Нестеров биринчи рақамли бўлиб қолаверади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика