UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  0 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1

ОФК семинари бошланди Янгиликлар

ОФК семинари бошланди

11 декабрь куни ОФК кубоги ва Чемпионлар лигаси мусобақалари иштирокчи клублари учун ОФК семинари бошланди.
Қитъамизнинг ҳар иккала нуфузли турнирида иштирок этувчи 80га яқин клуб вакиллари иштирок этаётган семинар Куала-Лумпурдаги муҳташам “Hilton” отелида ташкил этилган.

Семинар бошланишидан олдин клублар вакиллари ОФК масъуллари рўйхатидан ўтишди ва иштирокчилар учун аввалдан тайёрлаб қўйилган махсус бейжикларни қабул қилиб олишди.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00да ОФК бош котиби Алекс Сусай сўз олиб, мусобақа олдидан клубларга омад тилади ва семинарни тантанали равишда очиб берди. Шундан сўнг, ОФК масъуллари минбарга чиқишиб, аввалдан режалаштирилган семинар маърузаларини ўқиб эшиттиришни бошладилар.

Маҳаллий вақт билан 15:00да (Тошкентда 12:00 бўлади) қура ташлаш маросими бошланади. Даставвал ОФК кубоги иштирокчилари ўз рақибларини билиб олишса, соат 16:00да Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун қуръа ташланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика