UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  5 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  12 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

ОФК президенти футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини табриклади Янгиликлар

ОФК президенти футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини табриклади

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон ибн Иброҳим Оли Халифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани муносабати билан табрикнома йўллади.

“Ўзбекистон Футбол Федерациясини футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгани билан самимий муборакбот этишдан бахтиёрман.

Мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари учун терма жамоангиз футболчилари ҳамда мураббийлар штабига ҳам табрикларимни етказиб қўясиз, деган умиддаман.

Ўзбекистон футзал бўйича Осиё чемпионатини муваффақиятли тарзда ўтказди. Шу муносабат билан мен маҳаллий ташкилотчиларга ва Ўзбекистон Футбол Федерациясига Жаҳон даражасидаги мусобақани ташкил қилишдаги жонбозликлари ва меҳнатлари учун ҳам миннатдорчилик билдираман.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасига эса Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришларини тилайман. Аминманки, Ўзбекистон ҳамда Жаҳон чемпионатида қитъамиз шарафини ҳимоя қиладиган қолган тўрт жамоа Колумбияда бутун Осиё фахрланадиган ўйинлар намойиш қилади”, — дейилади Осиё Футбол Конфедерацияси президенти томонидан юборилган табрикномада.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика