UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  9 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  15 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  1 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди Янгиликлар

ОФК май ойида учта мусобақага қуръа ташлайди

Май ойида ОФКни бир нечта тадбирлар кутмоқда.

Хабарингиз бор, шу йилнинг 25 сентябрдан 20 октябрга қадар Қувайтда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бунда қитъамизнинг энг кучли 16 футзал миллий терма жамоалари иштирок этади. 

26 май куни ОФК қароргоҳида футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 

Ундан олдинроқ эса, яъни 24 май куни яна иккита мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади: U-17 Осиё чемпионати ва U-20 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари. 

Маълумот учун навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 2023 йил Баҳрайнда, U-20 Осиё чемпионати эса 2023 йил Ўзбекистонда ташкил этилади. 

Ҳар иккала мусобақанинг саралаш босқичи марказлашган тартибда ўтказилади. U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига Австралия, Бангладеш, Индонезия, Иордания, Қирғизистон, Уммон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Ўзбекистон ва Вьетнам мезбонлик қилади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 1-9 октябрь.  

U-20 Осиё чемпионатига саралаш учрашувлари марказлашган тартибда Баҳрайн, Индонезия, Ироқ, Иордания, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Уммон, Саудия Арабистони ва Тожикистонда бўлиб ўтади. Мусобақа муддати: 2022 йил, 10-18 сентябрь.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика