Бунда ташкилот раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ОФК тасарруфидаги мусобақаларни янада ривожлантириш бўйича чиқиш қилди.
ОФК раҳбари ўз нутқи давомида маркетинг ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўп бора такрорлади. “Осиё чемпионлар лигаси финалини минглаб одамлар бевосита стадионда ҳамда ТВ орқали томоша қилишди. Биз финални иккита ўйиндан иборат қилиб, нотўғри қилмабмиз, чунки қизиқиш пасайиб қолмади. Агар маркетинг соҳасида ҳам ўсишга эришсак, тез орада ўз мақсадимизга эришган бўламиз”.
ОФКнинг маркетинг қўмитаси раиси Ҳафиз Ал Медлеж эса йиғилишда шундай дели: “Кўпроқ молиявий фойда топиш учун ҳаммамиз бир бўлиб ишлашимиз керак. 2014 йил биз учун жуда муҳим йил бўлади. Бунда катта эътибор қитъа футболида маркетингни ривожлантириб олишга қаратилади”.