ОФК кубоги. Туркманистон клуби "25 апрель" билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
19 сен 2018, 19:10
Бугун ОФК кубоги интерзонал ярим финал дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.

Унда КХДРнинг "25 апрель" клуби ўз уйида Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубини қабул қилди. Дастлаб майдон эгалари 15-дақиқада ҳисобни очишди. Бунга қўшниларимз Воҳид Оразсахедовнинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.

Биринчи бўлимни корейслар барибир ғалаба билан тугатишди. 32-дақиқада Ким Ю Сонг гол урди.

60-дақиқада Ан Сонг Ил қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бу эса "Олтин Аср"га қўл келди. 81-дақиқада Селим Нурмурадов баҳсдаги якуний натижани ўрнатди - 2:2.

Жавоб ўйини 3 октябрь куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда ғолиб бўлган жамоа ОФК кубоги финалига йўл олади.

Маълумот учун, "Олтин Аср" клуби Туркманистон терма жамоасининг ўзагини ташкил этади. Туркманистон Осиё Кубоги-2019да Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган.



ОФК кубоги-2018
Интерзонал ярим финал. Дастлабки ўйин
19 сентябрь 2018. Пхеньян. "Ким Ил Сунг" стадиони.
"25 апрель" - "Олтин Аср"
Бош ҳакам: 
Аҳмад Ал Каф (Уммон)
"Олтин Аср": Мамед Оразмуҳамедов, Зафар Бобожонов (Гурбангелди Батиров,45), Шохрат Суюнов, Мекан Сапаров, Алтимурат Аннадурдиев, Селим Нурмурадов, Сердар Аннаоразов, Ресул Хожаев, Мекан Ашров (Бегмурат Байов,65), Сердар Гелдиев, Воҳид Оразсахедов


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›