ОФК кубоги. ЦСКА – "Сўғдиёна" учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
28 июн 2022, 09:15
Мусобақанинг 2-турида “Сўғдиёна” 3:2 ҳисобида ЦСКАни доғда қолдирди ва кейинги босқичга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлди.

Дублга эришган Шохруз Норхонов эса баҳснинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. У баҳсда ҳисобни очди ва ғалаба голи муаллифига ҳам айланди.

Эслатиб ўтамиз, жиззахликлар гуруҳдаги охирги учрашувини 30 июнда “Олтин Аср” (Туркманистон)га қарши (19:00 да бош.) ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia