UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Франциялик футболчида жароҳат. Аммо у охиригача ўйнамоқчи  0 07:30Инсайдер: "Ювентус" Шомуродов масаласида "Женоа" билан боғланди  18 07:16Америка Кубоги-2021. Уругвай Боливияни мағлуб этиб, плей-офф босқичига чиқди  0 00:55Марсело "Реал"да қоладиган бўлди  1 00:30Канчельскис Ўруновга мос келадиган жамоаларни айтди  30 00:13Эшпириту Санту "Тоттенхэм" вакиллари билан учрашди  0 23:59Клопп Вейналдумнинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди  0 23:44"Манчестер Юнайтед" Погба билан музокараларни давом эттирмоқда  2 23:23Голларга бой ўтган Ўзбекистон ва Венесуэла футзал терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 23:11Эрнандес Швейцарияга қарши баҳсни ўтказиб юборади  1 22:55"Вест Бромвич" янги бош мураббийни маълум қилди  0 22:30Сурат биздан, изоҳ сиздан!  32 22:12А Сериянинг 3 топ-клуби "Барселона" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда  1 21:50Пеле Роналдуга: “Сенга мухлислик қиламан!”  28 21:33U-20 Араб Кубоги-2021. Ўзбекистон U-18 термаси яна ютқазди  37

ОФК кубоги-2021. Нўъмонжон Юсупов: "Тунислик футболчининг бу ҳаракати жазосиз қолмайди" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Нўъмонжон Юсупов: "Тунислик футболчининг бу ҳаракати жазосиз қолмайди"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" (4:5) учрашувидан кейин Қирғизистон клуби бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов матбуот анжуманида қатнашди.

Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, таркибда ўзгаришлар қилдик. Ҳужумкор ўйнашни мақсад қилгандик. Бироқ илк дақиқада дарвозабонимизнинг хатосидан кейин автогол бўлди, йигитлар ўзларига келиб ҳисобни тенглаштирдик. Тайм сўнггида ва иккинчи тайм бошида ҳимоядаги хатолар туфайли кетма-кет голлар ўтказдик. Бир қатор ёш футболчиларни майдонга туширдик ва ўйинимизда тезлик пайдо бўлди. Ҳисобни 1:4дан 4:4 қила олдик, афсуски сўнгги дақиқада ҳимоядан ҳужумга ўтишда тўпни йўқотдик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

Футболчиларнинг тажрибаси етишмаяпти, қаердадир ўйинни бошқариш керак эди. Ҳеч қиси йўқ, мана шундай ўйинлар орқали йигитларимиз тажриба тўплашади. Бу келажакда ас қотади.

Биринчи голда дарвозабонимизнинг хатоси бўлди, иккинчи голда эса унинг айби йўқ эди менимча. Ойбек Абдуғаффоров ва Тижани Белаид рақамли футболчиларимизда ҳаракат кам эди. Балки ўзгаришларни кечиктиргандирмиз. Мана шундай ўйинлар орқали кимнинг маҳорат қандай даражада экани кўринади. Бундай хатолар Қирғизистон чемпионатида балки кечирилар, аммо халқаро мусобақада кечирилмайди.

Тунислик Тижани Белаид алмаштирилганидан кейин ўзини жуда ёмон тутди. Бу ҳаракати учун клубимиз томонидан кескин жазога тортилиши аниқ. Футболчи мураббийлар штабига нисбатан ҳурматсизлик қилмаслиги шарт. Шунчаки у ўйинни тарк этганида ҳисоб қандай эдию, у майдонни тарк этгач ҳисоб қандай бўлганини футболчининг ўзига эслатаман", - дейди Нўъмонжон Юсупов.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

+5   
17 май 20:47:54
Sherzodbek 9 & Lewandowski 9
Qani Oloy pro liga darajasidagi komonda deyatganlar, Turkmaniston Prizidentiga qarashli 2018-yilgi OFK finalchisi ni oz qoldiyu yutip qo'yishiga. prosti Nasafni yutug'ini ko'romisilar Nasafga tan bergilaring kemidi.
+3   
17 май 23:01:33
MirZohiD
Oloy Xojand Oltin asr bu komandalani Turonam yoradi vawwe oyin nol. Nasaf bulani trenerivka qilp yutvotti. Mayli nma bogandayam Nasafga xalqaro turnirda omad OFK kubogi golibi bosin. PAKHTAKOR N1
+3   
17 май 20:41:58
rostgoy
Узича Узбекистонли ленионерларини менсимади. Шу Бикмайкин шулардан яхши уйнийди узича Бир тийинга киммат уйинчилар бу африкалик легионерию нол.
+2   
17 май 20:54:55
Riko Man Utd
Nasafga bugungi o'yinda omad. Qashqadaryodan bo'lmasamda xalqaro maydonda Nasafga mihlislik qilaman. Oliy ligada ham o'z orniga ega akademiyasidan chiqadigan bollarga qoyil. Kuchli legionerlarsiz ham jamoaviy òyinni yaxshi qurishgan. Olģa Ajdarlar
+1   
17 май 23:01:56
MirZohiD
Oloy Xojand Oltin asr bu komandalani Turonam yoradi vawwe oyin nol. Nasaf bulani trenerivka qilp yutvotti. Mayli nma bogandayam Nasafga xalqaro turnirda omad OFK kubogi golibi bosin. PAKHTAKOR N1
+1   
17 май 20:56:00
Nasaf..RMA..MYU..JUV
Oloy ham padarka emaskan. Bu musobaqada hamma ham chiqgisi keladi.Nasaf uchun ham qolgan uyinlar sal qiyinroq buladi.Nima bulsa ham galaba kutamiz Nasafdan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика