UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  0 22:45ЕЧЛ. "Брюгге" ва "Аталанта" 1/16 финалнинг дастлабки ўйинида ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  1 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  26 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  17 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  3 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  45 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5

ОФК клублар рейтинги: «Локомотив» 14-ўринда Янгиликлар

ОФК клублар рейтинги: «Локомотив» 14-ўринда

Теглар :  Локомотив ОФК
Осиё футбол Конфедерациясининг янгиланган клублар рейтингида «Локомотив» 14-ўринда қайд этилди.

Ўзбекистон чемпиони ҳисобида 51,84 очко бор. Умумий рейтингни Одил Аҳмедов ўйнаётган Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби 99,67 очко билан бошқариб бормоқда. Кучли учликда Қатарнинг «Ал Дуҳайл» (90,83), БААнинг «Ал Айн» (86,02) клублари бор.

Ўзбек клублари орасида иккинчи ўринни Қаршининг «Насаф» клуби эгаллаб турибди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа 32,84 очко билан 33-ўриндан жой олган. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби эса 31,84 очко билан 36-ўринда қайд этилган. Пойтахтнинг яна бир клуби «Бунёдкор» 22,84 очко билан 51-поғонадан жой олган. Ниҳоят бу йил ОЧЛда дебют қилган АГМК 8,84 очко билан 96-ўринда қайд этилган.

Ушбу рейтингда Осиёнинг жами 162та клуби жой олган. Тўлиқ рейтинг билан МАНА БУ ҳаволада танишиб олиш мумкин.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика