ОФК Интизом қўмитаси қарорлари
03 дек 2015 16:25
Янгиликлар
ОЧЛ финалида биринчи ўйинда четлатилган "Ал Аҳли" футболчиси Абдулазиз Ҳуссайн Муборак икки баҳслик жазо олди. Улардан бирини у жавоб учрашувида ўташга улгурди. Иккинчи беллашувни эса БАА чемпионатида ўтказиб юборади ва кейинги мавсум Осиё клублари мусобақаларида ўйнаш имкониятига эга бўлади. Жавоб учрашувида қизил карточка олган Салмин Ҳамис эса 3 ўйинга дисквалификация қилинди. ОЧЛ якунига етгани сабабли ФИФА қоидасига кўра, у ҳам 3 беллашувни миллий чемпионат доирасида ўтказиб юборади ва халқаро беллашувларда келаси мавсумдан ўйнаш имкониятига эга. ФИФАнинг янги қоидасига кўра, агар футболчи ва ўша жамоа учун мусобақа тугаган бўлса ва футболчида дисквалификация қолаётган бўлса, унда ўйинчи уни миллий чемпионатда ўташи мумкин.
Фикрлар