UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  24 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

ОФК "Ал Насср" эътирозини инобатга олмади Янгиликлар

ОФК "Ал Насср" эътирозини инобатга олмади

ОЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган "Ал Насср" - "Персеполис" ўйинидан кейин саудияликлар протест ёзишганди.

Гап шундаки, "Персеполис"да аввалги мураббий Бранко Иванковичдан қарздорлик бўлишига қарамай, клуб янги футболчилар билан шартнома имзолаган. Бироқ ФИФА клубга нисбатан токи қарздорлик бартараф этилмагунча трансфер билан шуғулланишни тақиқлаб қўйганди. 

ФИФА "Персеполис"га нисбатан 6 август куни қарор чиқариб, 12 август куни бу ҳақда расман клубни хабардор қилган. Қарорда агар 12 сентябргача қарз узилмаса янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш мумкин эмаслиги айтилган. Теҳрон клуби эса унгача, аниқроғи 8 сентябрга қадар футболчилар билан шартнома тузиб бўлган, яъни 12 сентябрдан сўнг ўз сафига ҳеч кимни қўшиб олгани йўқ. 

Шунга қарамай, Саудия Арабистони клуби "Ал Насср" ОЧЛ ярим финалида мағлубиятга учраганидан сўнг ОФКга шикоят хати йўллади. ОФК шикоятни жавобсиз қолдирди ва бу ҳақда кейинчалик ҳам ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмасликни маълум қилди. Демак, ўйин натижаси бекор қилинмайди ва "Персеполис" ОЧЛ финалида ўйнайди.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика