UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  0 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  18 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  72 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими Янгиликлар

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими

1954 йил ташкил топган ОФК ташкилоти бу йил ўзининг 60 ёшли тўйини нишонлайди.
Шу муносабат билан ОФК расмий сайти қитъа футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшган машҳур кишилар ҳақида турфа мақолалар чоп этишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, юбилей муносабати билан шу йилнинг ноябрь ойида ОФК катта тадбир ўтказмоқчи ва бир нечта юлдузларни тақдирлаш ниятида. Қуйида Осиё футболи кўтарилишига ўзининг сезиларли даражада ҳиссасини қўшган футболчилардан бири Али Карими ҳақида ҳикоя қилинади.

Эронлик Али Каримининг футболчилик фаолияти ажойиб кечган. У форс футболидаги энг машҳур ўйинчилардан бири ҳисобланади. Карими ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида катта муваффақиятларга эришган. Мутахассислар уни Али Дайи, Меҳди Маҳдавикия, Карим Багери сингари машҳурлар билан бир қаторда тилга олишади. Али Карими миллий терма жамоа сафида 127 ўйинда иштирок этиб, 38та гол урган.

2004 йил бўлиб ўтган Осиё Кубогида Эрон учинчи ўринни эгаллаганди. Ўша мусобақада Али Карими ўз ўйини ва голлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлган. 1998 йилги Осиё ўйинларидаги чемпионликда ҳам Карими ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Клуб миқёсида эса “Пирузи” билан икки бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Қолаверса, “Ал Аҳли” сафида икки бор БАА Кубогида зафар қучган.

Маълум муддат Германияда фаолият олиб борган эронлик ярим ҳимоячи “Бавария” сафида мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби бўлди. Ўшанда форс ишқибозлари унга “Осиё Марадонаси” деган лақабни беришган. Али Каримини бемалол Осиёнинг энг машҳур футболчилари сафига қўша оламиз. У машҳурлик бобида Хидетоши Наката, Марк Видука, Парк Жи Сунг каби футболчилар билан бир қаторда тилга олинади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика