ЎФФ президенти Австралияга боради

Aziz Tukhtamuradov
4 янв 2015
Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ва биринчи вице-президент Сардор Раҳматуллаев ОФК Конгрессида қатнашиш учун Австралияга сафар қиладилар.
Улар ОФК Конгрессидан ташқари ОК-2015 очилиш ўйини - Австралия-Қувайт ўйинига ҳам таклиф қилинганлар.

Унинг эртасига эса терма жамоамизнинг Шимолий Кореяга қарши ўйинини ҳам стадиондан туриб кузатадилар, дея хабар тарқатмоқда ЎФФ расмий твиттери.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia