ЎФФ: Даромад ва харажатлар аниқ рақамларда
17 дек 2013 14:26
Янгиликлар
ЎФФ: Даромад ва харажатлар аниқ рақамларда
Бизда футбол ичида, айниқса клубларда бундай рақамлар оммадан сир тутилади. Бунинг сабаби нимада эканлигини билмаймиз. Чунки клублар ОФК талабига кўра, аудит текширувидан ўтишлари шарт. Буни эса кейин эълон қилиш керак. Бироқ бизда бирор клубдан бу ҳақида маълумот олишнинг имконияти йўқ. Ваҳоланки, улар ҳукумат томонидан ажратилган маблағ ҳисобига фаолият юритишади, шу сабабли пул қандай ишлатилгани ҳақида маълумотни сўралган тақдирда ОАВ ихтиёрига ҳавола қилишлари лозим. ЎФФ бу борада барчага ўрнак бўлиб, 8 йиллик даромад ва харажат миқдорини ўша журналда батафсил ёритган.
Демак, ЎФФнинг 2006-2013 йилларда топган даромади ва қилган харажатлари билан танишиб олинг.
Даромад (сўмда)
Ҳомийлар - 57 млрд 216 млн 700 минг
ЎФФ ва Фонддан ёрдам - 70 млн
Реализация (чипталар, офис ижараси, депозитдан фоизлар) - 43 млрд 252 млн 200 минг
Келажак фондидан дивидентлар - 189 млн
Клублардан бадаллар - 8 млрд 678 млн 700 минг
Мақсадли (валютада) - 18 млрд 858 млн
Маданият ва Спорт ишлари Вазирлигидан - 3 млрд 272 млн 600 минг
Устав капитали - 961 млн 900 минг
Жами: 132 млрд 499 млн сўм
Кўриб турганингиздек, ўтган 8 йил мобайнида турли манбалардан олинган даромад 132 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил қилган.
Харажат (сўмда)
Маъмурий харажатлар - 17 млрд 501 млн 800 минг
Маошлар ва ҳакамларга тўловлар - 5 млрд 666 млн 100 минг
Вилоят фондларига маошлар - 657 млн 500 минг
Қурилиш - 22 млрд 420 млн 45 минг
Терма жамоалар - 41 млрд 239 млн 800 минг
Семинар ва ўқишлар - 348 млн 800 минг
Оммавий футбол ва совринлар, клублар учун тўплар - 522 млн 700 минг
Ишлаб чиқариш ва дивидентларга харажатлар - 32 млрд 90 миллион
Қўл остидаги уюшмаларга устав капитали - 270 млн 300 минг
Жами: 120 млрд 717 млн 600 минг
ЎФФ ҳисобида қолган маблағ: 12 млрд 181 млн 700 минг
Харажатлар миқдори эса даромаддан ортиб кетмаган. 8 йиллик якунларига кўра, ЎФФ ҳисоб рақамида 12 миллиард сўмдан ошиқ маблағни жамғарган.
Мураббийлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳам ҳозирга келиб асосий масалалардан бирига айланиб улгурган. 2006 йилдан буён ЎФФ ОФК билан ҳамкорликда мураббийларнинг халқаро курсларини ўтказиб келмоқда. “С”, “В”, “А” ҳамда “Про” лицензияси учун ўтказилаётган курсларда нафақат юртимиз, балки хориждан бўлган мутахассислар ҳам таҳсил олишни бошлаб юборишган. 8 йил давомида жами 68 бор мураббийлик курслари бўлиб ўтган. 47 марта “С”, 12 бор “В”, 6 марта “А” ва 3 бор “Про” лицензияси учун ўқиш ташкил этилган. Ўша курсларда 1699 нафар мутахассис иштирок этиб, лицензияларни қўлга киритган. Барча курсларда ўқиган мураббийлар ҳам мавжуд. Уларда мураббийларга асосан Европадан келган мутахассислар таълим бериб келишяпти.
ЎФФ қошида очилган “Футбол МЕД” корхонасида эса ҳозирда олий ва биринчи лигада иштирок этувчи барча жамоалар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт этиб қўйилган. Дастлаб бу кўпчиликка ёқмаганди, бироқ айни пайтда жамоалар бунинг фойдали эканлигини билиб олишди. Йил мобайнида футболчилардаги ўзгаришлар тўлиқ ҳолда қайд этиб борилади. Футболчиларда стоматологик ва юрак билан боғлиқ касалликлар ушбу корхона врачлари томонидан кўп бор қайд этилганини кузатдик. Даволанишдан кейингина уларга футбол ўйнашга рухсат берилди. Бу ҳам “Футбол МЕД”нинг номига иш юритмаётганини исботлайди. Бу ерда тиббий кўрикдан ўтган сони қуйидагича:
N |
Бўлимлар |
2011 |
2012 |
2013 |
Умумий |
1. |
Олий лига клублари |
1240 |
1542 |
1431 |
4213 |
2. |
Биринчи лига клублари |
1105 |
1286 |
1258 |
3649 |
3. |
Терма жамоалар |
97 |
134 |
244 |
475 |
4. |
Мураббийлар курсларда |
80 |
104 |
124 |
308 |
5. |
Ҳакамлар |
218 |
304 |
288 |
810 |
6. |
Назоратчилар |
81 |
82 |
88 |
251 |
7. |
Академиялар |
120 |
120 |
302 |
542 |
8. |
Аёллар жамоалари |
- |
40 |
682 |
722 |
9. |
Бошқа спорт турлари |
40 |
80 |
102 |
222 |
10. |
Мини-футбол |
- |
19 |
35 |
54 |
11. |
Мураббийлар ва жамоа раҳбарлари |
210 |
260 |
330 |
800 |
Жами |
3191 |
3971 |
4884 |
12046 |
Футболимизда янги 4 йиллик даврга қадам қўйиш арафасида турибмиз. Умид қиламизки, биз кейинги ҳисобот пайтида фақат ғалаба ва муваффақиятлардан сўз очамиз.
Беҳзод НАЗАРОВ.
Фикрлар