UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  25 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

ЎФФ Абдулҳай Исмоилов 1 йилга дисквалификация қилинганини тасдиқлади Янгиликлар

ЎФФ Абдулҳай Исмоилов 1 йилга дисквалификация қилинганини тасдиқлади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Абдулҳай Исмоилов Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Антидопинг қоидалари 6-бандини бузганлиги учун 1 йилга дисквалификация қилинди.

Шу йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионати вақтида олинган допинг-пробаларда Абдулҳай Исмоиловнинг намунасида тақиқланган моддалар аниқланди.

Шу муносабат билан Абдулҳай Исмоилов футболга оид ҳар қандай фаолиятдан 1 йилга четлатилди. Унинг дисквалификацияси ОФК Антидопинг қоидалари бузилган санадан бошлаб, яъни, 2016 йилнинг 3 ноябридан кучга кириб, 2017 йилнинг 2 ноябрига қадар давом этади.

Абдулҳай Исмоилов мазкур ҳолат такрорланган тақдирда қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Маълумот учун, Абдулҳай Исмоилов Ҳиндистонда бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионатида КХДРга қарши (3:1) “D” гуруҳи 3-турида ҳамда Ироққа қарши (0:2) чорак финалида майдонга тушганди.


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика